13 March 2023
15:26 - Ислом ҲамкорликТашкилоти Шавкат Мирзиёнинг ислом террористлари билан ўртоқлашаётганидан хурсандмиш
“Дунё” нашри хабар беришича, Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов кеча, 12 март куни Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг (ИҲТ) Жидда шаҳридаги қароргоҳида ИҲТ бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашибди.

Ҳусайн Иброҳим Тоҳа Ўзбекистон охирги 5 йилда мусулмон давлатлари билан алоқаларни оширгани, Тошкентнинг янги сиёсати сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга, ҳамда Марказий Осиё барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаганини айтиш билан бирга, Шавкат Мирзиё Афғонистонга кўп томонлама иқтисодий ёрдам кўрсатаётгани ва ҳамкорликни ошириш бўйича турли лойиҳаларни илгари суриш ташаббуси билан чиқаётганини алоҳида урғулабди.

Афғонистонда ислом террористлари, яъни Толибон ҳукмронлик қилаётганини, Ўзбекистонда дикаторлик режими мустаҳкамланаётганини эсласак, диктатор Шавкат Мирзиё феълан ислом террористи бўлиб қолганини тушунамиз.

Нима ҳам дердик, ўзбек халқи тезрок бу диктатор-террористдан қутилиши керак, акс ҳолда, яқинда Ўзбекистон Толибон ёрдамида Ўзбекистонни ҳам исломий-террористлар давлатига айлантириб олади.

Абдулазиз Комилов Иброҳим Тоҳанинг фикрларини мамнуният билан қабул қилганмиш. Демак, террористлар давлати бўлишимиз яқинлашмоқда.

Ўзбекистон ўз Конституциясига кўра дунёвий/секуляр давлат экани сабабли, Шавкат Мирзиё ва унинг тақимининг Афғонистонда террористлар билан ҳамкорлигини ЖИНОЯТ деб баҳолаш мутлақо тўғридир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону