09 March 2023
08:20 - Юсуф Жума: АМЕРИКА ОВОЗИ РАДИОСИ МУХБИРИНИНГ ЎН МИНГЛАБ КИЛОМЕТРЛИК ТИЛИ ТЎҒРИСИДА….
МЕНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИМ” ДАН…

Машҳур рекордлар китоби бор.
Битик битишни, ҳатто сўзни менинг боболарим бошлаганлар.

Қандоқ - чунки улар Тангрини - Ўзини таниганлар, ўзгалар то ҳануз ўзларини ҳам
танимайдилар - даъволари катта, менга нописанд қарайдилар, лекин фикрларимни,
ҳикматларимни ўзлаштиришдан тап тортмайдилар…

Бир танишим ҳадеб қайта - қайта юрагига ураверади, худо шу ерда деб.
Мен унга яқинда”Тангри юракда бўладими?!”отли мақола ёзганимни айтдим,
(мақола”ҲАРАКАТ”ДА) юрак ўйламайдиган муча, одамзот милён йиллаб, адашиб Тангри кўнглида деб келган, Тангри бошда - эсда бўлади, тентакларда юрак соғлом, лекин бош носоғлом, шу боис улар Тангрини билмайдилар ва кечириладилар деб тушунтирдим.

Ақлли киши - унча мунчани илғай олади, ҳақлигини ушлаб қолиш учун “биз кўнгил деганда бошни ҳам,руҳни ҳам, ўйни ҳам тушунамиз, бу бир парча гўштни эмас”деб ҳозиргина қайта - қайта юрагига ураётганини эсимдан чиқаришга уринди…

Дунё бизни ер юзидан айирди, неки бор барини ўзлаштирди, аммо барча ҳикматлар эгаси
УЛУҒ ТАНГРИ ҳамон фақат бизга ҳикмат бераётганини тан олгилари келмайди…

Алқисса, рекордлар китобим ҳам барча рекордлар китобларини биргина
кичик хабарда синдиришига ишонаман:

ТЎҒАЁТГАН ЭРКАКЛАР ТЎҒРИСИДА ўша китобларда борми? Йўқ деб ўйлайман,
бор бўлса, билдиринг, мен ёзмай қўя қоламан ва ўша китоб эгасига тан бераман…

Ҳозир эса шунчаки хабар - ўн минглаб км.лик тил ҳақида:
“Озодлик”ни излаётиб, адашибман, ”Америка Овози”нинг бир мухбирининг Ўзбекистондаги газ, свет тўғрисидаги темасига кўзим тушди. Қани бу радио не демоқда деб бир оз эшитдим.

Мен қаламкашларнинг бир чоғнинг ўзида ҳам гапириб,ҳам ялашларига кўп гувоҳман.
Мухбир ватанфуруш - сотқин Мирзиёевнинг Мисрдан қайтиб келиб, роса хафа
бўлганини, ҳатто президент билан кетган арбобларнинг ҳам уйида газ ва свет бўлмаганини,
президент шу соҳа кишиларидан ўкиниб,ҳатто тергов бошланган бўлишини валдирай бошлади.

Ўйладимки, бу эшиттириш ”Озодлик”суриштируви”дан бурун берилган бўлса керак деб,
шу пайт журналист шу суриштирув тўғрисида сўзлай бошлади…

Бу эсини еганми - газу бор ер остини бойликларини Путинга берган шу сотқин бўлса,
қандоқ қилиб сен у лаънатини ўн минглаб км.дан туриб – Вашингтондан туриб ялаяпсан?!…

Мен қаламим узун - ўн минглаб км.лик йўлни кечиб, тоғу - тошларни тешиб, қалин деворларни ёриб, сотқинларнинг ҳар бир ҳужайрасини тешади деб мақтанардим, мухбирчанинг тили ҳам қаламим билан тенг экан, қойил…

Қирқ миллионга яқин халқнинг барчасини эшак деб биласанми?!
Тўғри, қарийиб барчаси шундай, эси бутлари ҳам бор…

Эсизки, КГБнинг шилталари “Озодлик”да ҳам, ВВСда ҳам етарли –
Алишер Сиддиққа ўхшаганлар…

А.О. кўп…ўн йиллаб элни алдадилар, Анвармирзо
Ҳусаиновга ўхшаган пирсиёнларни сайратиб…

Баланд минбарларда ўтириб, сотқин Мирзиёевларни оқлаётганлар,
ўз элига хиёнат этаётганлар ота -боболаримиз сотқинларни қандоқ жазолаган
бўлсалар шундоқ жазо олишларига шубҳаланмасинлар….

2023 йил,8 март.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону