04 August 2009
01:30 - Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййиднинг Ўзбекистон бош прокурори эътиборига қаратилган Баёноти
Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Эзгулик” жамиятнинг фаоли, журналист Дилмурод Саййид сохта айблар билан 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг ўзи ҳам адвокати ҳам “Эзгулик” жамияти ҳам қонунларр доирасида унга қарши чиқарилган адолатсиз ҳукмни бекор қилиш учун курашни давом эттиришларини билдирдилар.

“Ҳаракат” агентлиги ва сайти ҳам бу мавзуни ёритишни давом эттириш воситасида Ўзбекистонни ҳуқуқий давлатга айлантиш йўлида керак бўлган ҳамма ишни қилишга тайёр.

Бугун сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимига Дилмурод Саййиднинг Ўзбекистон бош прокурорига йўллаган баёнотининг матнини қўйдик. “Прокурорлик этувчи судни бозорга қиёслади! Нега? Ёки жомбойдаги жиноятлар очилмаслигидан кимлар манфаатдор?” деб номланган баёнот кўпчиликнинг эътиборига лойиқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону