Маълумки, бу мамлакатдаги кучли партиялар Миллат Иттифоқи ва Жумҳурият Иттифоқида бирлашгандилар. Бошқа партиялар ҳеч қандай Иттифоққа қўшилишмаганди.
Эслатиш керакки, Жумрият Иттифоқида ҳозирги президент Ражаб Эрдўғаннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси лидерлик қиларди. Бу Иттифоқ ўзининг президентликка номзодини ҳали расман кўсатмади, аммо шубҳасиз бундай номзод Ражаб Эрдўған бўлади.
6 партиядан иборат бўлган Миллат Иттифоқида эса, буюк Отатурк тарафидан яратилган Жумҳурият Халқ Партияси ва яқинда тузилган Яхши партия бор эди. Президенликка номзодни белгилаш вақтида бз берган жанжаллар туфайли, Яхши Партия лидери Мерал Акшинар бу Иттифоқдан чиқиб кетишгача борди, аммо бир неча кундан кейин орқага қайтди.
Ички жанжаллардан қутилган Миллат Иттифоқи бугун бир қарорга келди ва президентликка номзодини эълон қилди. Президентликка номзод Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли бўлди.
Яқинда Туркида содир бўлган даҳшатли зилзиларда ўлганлар сони 45 мингдан ортиб кетди. Айнан ўша замонда бир қатор вилоятлада катта даҳшатли вайроналиклар бўлди. Бунда ҳалокатлар ва вайроналиклар сифатсиз бинолар қурган ширкаиларнинг раҳбарлари жазога тортилса ҳам, сўнги 20 йил иичида Президен Эрдўган уларни амнистия қилгани маълум бўлгач, унинг обрўси кескин тушиб кетди. Шу сабабли 2 Иттифоқ ўртасида тортишувлар ва жанжаллар чиқди.
Халқнинг кўпчилиги Презиент Ражаб Эрдўғандан юз ўгираётгани маълум бўлди ва у номзод қилиб кўрсатилса ҳам президент сайловларида ғалаба қозонишига шубҳалар кучайди.
Шуларнинг ҳисобга олиб тахмин қилиш мумкинки, янги президент Кемал Қиличдорўғли бўлади. Яъни, отатуркчиларининг исломчилар устидан ғалабаси бўлиши муқарардек кўринмоқда.
Расмда Кемал Қиличдорўғлини турмиш ўртоғи билан кўрмоқдасиз.