06 March 2023
08:47 - Абдураҳим Пўлат: Тўҳамба нима? “Оддий одам”ми, русча “обыветель” ёки инглизча, “common man”ми? Ўзбекистон давлати қандай пайдо бўлди? Нега буни ўзбеклар билмайди?
Абдураҳим Пўлат: Тўҳамба нима? “Оддий одам”ми, русча “обыветель” ёки инглизча, “common man”ми? Ўзбекистон давлати қандай пайдо бўлди? Нега буни ўзбеклар билмайди?

Икки кун аввал, “Секуляризм, яъни дунёвийлик нима? Тўҳамба нима? Улар Ўзбекистон учун нега муҳим? Чунки, биз тўҳамбалар мамлакатимиз!” сарлавҳали хабаримиз тарқатилгандан кейин “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг матбуот органи бўлган “Ҳаракат” Агентлигига кўплаб саволлар келди. Уларга жавобан «Тўҳамба нима? “Оддий одам”ми, русча “обыветель” ёки инглизча, “common man”ми?” номли мақолани ёздим.

Бу саволларга жавоб бериш учун тарихимизни билишимиз керак. Ҳозирги Ўзбекистон ва умуман Туркистон ҳудудлари Россия Импереторлиги қўли остида бўлган йиллари ҳамда бу Империя йиқитилганча бўлган йилларнинг тарихи яхши ўрганилган.

Аммо, 1917 йили Россия Импереторлиги Феврал Инқилоби билан қулатилгач, собиқ Империяни оқгвардиячиларнинг Вақтли Ҳукумати бошқарди. Бироқ, ўша йилнинг 7 ноябрида Улуғ Октябрь Инқилоби бўлди ва ҳокимият коммунистлар қўлига ўтди.

1917 йидаги инқилобдан кейин, расман СССР давлати тузулгунча, бўлган воқеалар шунчалик қоришиқ бўлдики, улар ҳақида гапириш соатлаб вақт олган бўларди.

Хуллас, ҳокимиятни коммунистлар қўлга олгандан кейин, собиқ Россия Империяси ҳудудлари парчаланишга бошлади. Қоришиқликлар давом этаверди. Ўзини мустақил давлат сифатида кўришган, аммо феълан Москванинг қўли остида бўлган Украина, Белорусия, Кавказ, Бухоро, Хоразм каби республикалар тузилди.

1920 йил 30 декабрда Россия, Украина, Белорусия ва Закавказия республикалари бирлашиб, СССР, яъни Совет Социалистик Республикалари Иттифоқини яратдилар.

Бухоро ва Хоразм каби республикалар Россия ичида қолавердилар. 1923 йилда Хоразм Республикаси Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғиз-Қорақалпоғистон автоном вилоятларига бўлинди.

Ниҳоят 1924 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон давлати, яъни Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси пайдо бўлди. У ўзидан ўзи пайдо бўлмади, СССР парламенти Кенгашининг қарори билан пайдо бўлди, яъни Москванинг қарори билан. Бу давлат Россия Федерацияси таркибида қолаверда.

1925 йил 3 майда ўзи расман бўлмаган Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг парламенти кўпчилик овоз билан “Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси” тузилганини эълон қилди. Бу ғирт масхарабозлик-ку.

Нима бўлса ҳам, ҳамма масхарабозликларга қарамасдан, 1924 йил 27 октябр - Ўзбекистон давлатининг тарихга кириш куни, яъни туғилиш куни деб айтишга мажбурмиз.

Аммо, бу билан ҳам ҳеч кимнинг иши йўқ.

Шу сабабли ўткан кунлар, кейин 1988 йили “Бирлик” Халқ Ҳаракати тузилгани ва кейин “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига айлангани, уларга раис бўлган йилларим ҳақидаги хотираларимни баъзиларини эслатаман.

Мен Тошкент вилоятидаги Ғишткўприк қишлоғидаги мактабда ўқиб юрганимдаёқ, Ўзбекистоннинг мустақиллигини орзу қилардим, Ўзбекистоннинг Россия Империяси йиқитилганидан кейинги тарихини билишни истар эдим. Ўзбекистоннинг ўша йиллардаги тарихи билан, яъни қоғозда бўлса ҳам, мустақил деб ҳисобланган, Ўзбекистон давлатининг тарихи қачон бошлангани ҳам ҳеч ким қизиқтармаслигини кўриб, ҳайрон бўлардим. Москва Энергетика Институда ўқиган пайтимда, яъни 1962-68 йиллари ҳам, Ўзбекистоннинг мустақиллигини орзу қилишим давом этар экан, ҳамма ўзбекистонликларни бундай мавзулар билан иши йўқлигини кўрардим.

Шундан кейин, у Ўзбекистон қачон мустақил ресаублика ва мустақил давлат сифатида тарихга кирганини билиш учун ҳаракат бошладим.

Ўзбеклар бундай нарсаларни билишни ҳам ўйламайдиган замонда, Москвадаги машҳур Ленин номли кутибхонага бориб, ҳамма нарсани титкилашга бошлдим ва Ўзбекистон республикасининг тарихига оид фактларни билиб олдим. Ўзбекистон Республикаси Москванинг ўйинчоғи бўлган Бутуниттифоқ Советлар Қурултиойи тарафидан 1924 йил 27 октябрда тузилибди. Бунда ўзбеклар қандай роль ўйнагани тилга ҳам олинмабди. Гўёки мустақил давлатга айланган Ўзбекистоннинг тарихи ҳатто ўзбекларни ҳам қизиқтирмаётганига ажабланиб, ҳатто ғазабга тушиб, амалий ишлар қилиш кераклигини англадим.

Ҳа, 1964 йили Ўзбекистоннинг 40 йиллик юбилейи эди. Аммо, бу билан Ўзбекистон раҳбарлари, Ўзбекистондаги ўзбеклар ва Москвада ўқиётган ўзбек студантларининг ҳам ишлари йўқ эди.

Мен ўшанда Энергетика Институти ректоратидан Студентлар шаҳарчамиздаги асосан кинолар кўрсатадиган ва баъзида концертлар уюшириладиган Саройида Москвада ўқиётган ўзбек студантларининг йиғилишини ўтказишга рухсат олдим. Москвада ўқиётган ҳамма ўзбек студантларини бу ҳақда хабар бердик. Ўшанда Ўзбекистоннинг юбилейини нишонловчи тарихимиздаги биринчи йиғилишни ўтказдик.Мен ва бир ўзбек қиз- студент (минг афсус, унинг исми эсимда йўқ) Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеърини мисрама-мисра ўқидик.

Чидаб бўлмайдиган гулдирос қарсаклар ҳаммизни яхши маънода шокка туширди. Бу - СССР тарихидаги қандай буюк воқеа бўлганини кейинроқ тушундим, аммо Эркин Воҳидовдек буюк ўзбек бу воқеани эшитмасдан оламдан ўтиб кетганини қандай тушуниш керак?

Мен бу воқеани эслашимни, баъзилар мақтанчоқлик деб тушунишлари мумкин, аммо билиш керакки, бу йиғилиш Ўзбекистоннинг тарихида қоладиган ва Ўзбекистонинг ҳақиқий давлатга айланиб, ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлидаги биринчи қадам бўлган.

Мана шулар, “Ўзбегим” шеъри ўқилгандан кейинги гулдирос қарсаклар ва Ўзбекистоннинг 40 йиллиги Ўзбекистонда эсланмагани ҳам кўрсатмоқдаки, ҳамма ўзбеклар, ўша йиғилиш қатнашчилари бундан истисно, ОДДИЙ ТЎҲАМБАЛАР бўлишган.

Демак, 1988 йилда бутун СССР бўйлаб мустақиллик учун курашаётган халқ ҳаракатлари ва халқ фронтлари шаклланишга бошлаган вақтда тузилган Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг раҳбари мен бўлганим тасодиф эмас.

Кейинчалик, ўзбек миллатининг бош душманларидан бири Ислом Каримов яратган ва “Эрк” Партияси деб танитилган Салой Мадаминов (лақаблари “53-54” ва Муҳаммад Солих) раҳбарлигидаги ифлос ҳоинлар, 1991 йилда, яъни тарихимизнинг муҳим бир пайтида, “Бирлик”нинг оёғига болта уриб, Ўзбекистонни оч-ялонғичлкда қолдирган диктатор-президентлар, аввал Исом Карим ва кейин Шавкаи Мирзиё, бизни дабдала аҳволда туширилишимизнинг сабабчилари бўлдилар.

Демак, биз “ТЎҲАМБА - ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН ОДАМДИР”, деб ўзбек тилига киритган тушунчамиз ўзбек миллатининг энг катта қисмига нисбатан тўғридир.

Ҳа, биз фақат диктатурадан эмас, авваламбо ТЎҲАМБАлардан қутилишимиз ШАРТ. Бунинг асосий йўли демократия ва демократик сайловлардир. Демократия ва демократик сайловларнинг ғоялари олға кетмас экан, ҳеч қандай эркинликлар бўлмайди, қолоқлик ва қашшоқликдан чиқолмаймиз.

Бу ғояларни тушунмасдан, қандайдир эркинликлар ҳақида вайсаётган журналист ва блогерларимиз ҳам ТЎҲАМБАлардир.

Бу – экспромт билан ёзилган мақоладир. Унда камчилилар бўлса, мени кечиринг! Альтернатив фикрлар ва фактлар бўлса, бизга билдиринг, уларни “Ҳаракат” сайтида (harakat.net) ва Фейсбукдаги сайтимизда (facebook.com/harakat.net) эълон қиламиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону