04 March 2023
21:13 - Сафдошимиз Носир Зокирнинг фелъетончи Маҳмуд Тўрақўрғоний, “Муштум” журнали ва Ўзбекистонда демократия йўқлиги ҳақидаги фикрлари

НОСИР ЗОКИР: МЕН БУ МАҚОЛАНИ ОАВ ЛАРИДА БИР ОҒИЗ ТАНҚИДИЙ ГАПИНГИЗ УЧУН ЖАВОБ БЕРИШИНГИЗ МУҚАРРАР БЎЛГАН ДАВРДА ЁЗГАН ЭДИМ. У ДАВРДА ПРЕЗИДЕНТНИ ТАНҚИД ҚИЛИШНИ ҚЎЙИБ ТУРИНГ ҲАТТО "ГАЗ ЙЎҚ, СВЕТ ЙЎҚ" ДЕБ ЁЗИШНИ ЎЗИ ДАҲШАТЛИ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУҚАРРАР ЭДИ.

БИР КУНИ УЙГА КЕЛСАМ ҲАЛИ КЎРИШИБ СУҲБАТЛАШМАГАН УСТОЗИМИЗ МАҲМУД АКА УЙИМИЗГА КИТОБЛАРИНИ ТАШЛАБ КЕТИБДИЛАР. ЎҚИБ ҚАТТИҚ ТАЪСИРЛАНДИМ. МАҚОЛАДАГИ БАЪЗИ МУАММОЛАР БУГУН ҲАМ ЎЗ АҲАМИЯТИНИ ЙЎҚОТГАНИ ЙЎҚ.ЎҚИБ МУНОСАБАТ БИЛДИРАРСИЗЛАР.

Аслида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида таваллуд топган Маҳмуд ака Иброҳимов салкам эллик йил мобайнида “Муштум” жўрналида фелъетончи бўлиб ишлаган, мамлакат ижодкорлари, оддий халқ орасида катта ҳурмат қозонган кишилардан биридир. Яқинда уни “Мерос” деб аталган китоби 200 ( икки юз) нусҳада Маҳмуд Тўрақўрғоний таҳаллуси остида чоп этилибди. Шу китобни бир нусҳасини у кишини ўзлари менга совға қилдилар.

Бир пайтлар “Муштум”да фелъетонларини ўқиб, у киши билан бир учрашишни орзу қилиб юрган мендек кишига бу бебаҳо совға бўлди.Ўқиб чиқиб ҳозирги кунда шундай журъат билан танқидий нарсаларни ёзадиган ҳамкасб узтозим борлигидан фаҳрланиб кетдим. Китобдан Маҳмуд акани эсдаликлари, уша пайтларда ёзган фелъетонлари ва бошқа ижодий ишлари ўрин олган.

М.Иборҳимов ёзишларича у киши ёзган феъетонларининг баъзиларида юқорида “тиргаги” бор амалдорларни танқиб қилиб қўйиб бир неча бор ишдан хайдалиб кетган эканлар. У кишининг ёзган асарларида киноя кучли. Мана шулардан бирини ўқиб кўриб ўзингиз баҳо беринг:

Маҳмуд Тўрақўрғоний “Муштум” журнали ҳақида: “Очиғини айтганда ушбу ҳангомани ёзмоқчи эмасдим-у, ошкоралик,мустақил бўлганимдан кейин эркин фикр айтиш имконияти туғилаётгани учун ёзяпман-да. Илгарилари болалар қорни очса бемалол “ Онажон овқат ейман, қорним оч...” деёлмас эди. Хозир бемалол айтаяпди.

Йўқ бизнинг демократия бошқача. Ҳозир одамлар кўчаларга чиқиб “оч қолаяпмиз, буни нимаси адолат, ҳақиқат! Раҳбарлар порахўр, ўғри – муттаҳамлар қачонгача бизни талаб, қийноврадилар?” деб дод-фарёд қилишмайди.Ҳали бунақа демократия бизда ташкил этилмаган. Чунки бизнинг одамлар юзсиз, шаллақи, уятсизларга ўхшаб, ўзини оч-ялонғочлигини кўчага чиқиб ҳаммага ошкор қилмайдилар. Улар мард, садоқатли, қаноатда тенги йўқ халқ. Очидан ўлса ўладики, аммо бошлиғи палов еяётганда, оғзидан сўлаги оқиб турган бўлса ҳам, “Ҳўжайин, бу паловни мен тайёрлаб сизга тақдим этдим, мен ҳам озгина ей”, демайди. Чунки биз очидан ўлса ҳам “оч” ман дейдиган уятсизлар авлодидан эмасмиз.”

Носир Зокир: М, Иброҳимовни ёзишларича у киши ишлаб юрганларида умр йўлдошларидан жуда кўп бор таъна-дашномларни эшитган эканлар. Умр йўлдошлари:“Хой отаси сиз ҳам анови ёзувчиларга ўхшаб катталарни мақтаб, том-том китобларингизни чиқариб, маза қилиб яшавермайсизми, Қачон фелъетончини косаси оқарган. Сизга ўхшаган адолат излаганлар адолатсизлик ботқоғига ботиб, умри хасратда ўтганини билсиз-ку! Неча марталаб ишдан ҳайдалиб кетдингиз? Биз ҳам дунёга келиб одамларга ўхшаб яшайликми?” деб койиганларида ҳам ўз йўлларидан қайтмаган эканлар.

Ҳар қандай режимда ҳам ҳақиқатни айтган ижодкорларга осон бўлмаган. Лекин совет даврида Маҳмуд акага ўхшаган фелъетончиларга тазйиқлар остида бўлса ҳам шу соҳада ижод қилишлари учун шароит яратиб берилган эди. Бугунги кунда фелъетончилик соҳаси йўқ бўлиб кетди. Уша пайтларда раҳбарлар “Муштум”ни мушти тушишидан қўрқиб туришар эди. Кейинги пайтларда танқид ақонинг уруғига айлангач, раҳбарлар ҳеч нарсадан қўрқмай қўйишди. Етмиш ёшини нишонлаган ижодкорни манабу сўзларига эътибор беринг-а:

“Олдинги раҳбарларнинг нақадар бағри кенг,қўли очиқ,ҳам қаттиққўл, ҳам меҳнаткашлар билан ўзларининг тенг ҳуқуққа эга эканлаикларини намойиш этишлари, аммо ақл заковатда бошқалардан анча юқори эканликлари сўзларидан ва қилаётган ишларидан билиниб турарди...

Етмиш йилни ҳам ўтказдик. Яшаганлар яшади,яшамаганлар ажалидан беш кун аввалроқ “ жаннатга тезроқ бормасам, у ерда менга жой қолмайди”деб жуфтакни ростлаб қолишди. Менга ўхшаган думи хуржунда, лақма, тентаксифатлар ўлиб ўлмади, яшаб дурустроқ кун кечирмай, шундай кунларга ҳам етиб келди.”

Раҳбарлар бизда эркин ОАВлри йўқлигини кўпинча биздаги журналистларга журъат етишмаслиги билан изоҳлайдилар. Лекин бирор бир сал танқидий мақола ОАВларида кўриниб қолса, қўнғироқбозликларни қўяберасиз. Мана шундай ишлар туфайли журъатли жўрналистлар ҳам оҳири қуруқ мақтовга ўтиб олишди. Лекин мен уларга Маҳмуд ака Иброҳимов ижодини намуна қилиб кўрсатган бўлардим.

Шундай тазйиқларни бошидан ўтказган инсон, ҳозирги кунда ҳам нималардир қилиб бўлса ҳам ўз шаҳсий фикрларини халққа етказа олаяпти.Демак оз бўлса ҳам имконият бор. Бобомурод Абдулла, Ҳайрулло Ҳолиқов, Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли сингари укаларимиз гарчан спорт соҳасида бўлса ҳам ҳақиқатни халққа етказишаябди. Шунинг учун ҳозир расмий матбуотларда ишлаётган укаларимизни сал журъатлироқ бўлишга чақираман! Мақоламни М, Иброҳимовни китобларидан ўрин эгаллаган манабу шеърлари билан тугалламоқчиман.

Адолат излабон ўтди-ку Машраб,
Золимлар осдилар, кетди бечора.
Оқни-оқ,деганлар бўлган-ку хароб,
Айтинг, ким тополган бу дардга чора?!

Ҳақиқат изласанг, удур осмонда,
Гар чиқар бўлсанг, бил, нарвонидур пул.
Ҳақ йўлда юрганлар ҳеч бир замонда
Яхши яшамаган, куйиб бўлган кул!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону