01 March 2023
08:42 - АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен Тошкентга келди. Нималар бўлади?

Маҳаллий ахборот воситалари хабар беришича, кеча кечқурун Тошкентга келган юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Жонатан Ҳеник кутиб олишибди.

Энтони Блинкен Ўзбекистонга ташрифидан аввал Қозоғистонда бўлиб, 28 феврал куни Осиёга турнеси доирасида Қозоғистон пойтахти Остонада Марказий Осиё минтақасидаги бешта давлат (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) вакиллари билан учрашув ўтказган экан.

Халқаро ахборот воситаларига кўра, Энтони Блинкен кўп қиррали, аммо баъзи қирралари бошқаларига зид бўлган сиёсатчидир. У аввалги Президент Доналд Трамп ва ҳозирги президент Жо Байденнинг тақимларида иш олиб борган. Бу икки президент маълум маънода қарама-қаршили сиёсатчи бўлганлари сабабли, Энтони Блинкен кўп қиррали, аммо баъзи қирралари бошқаларига зид бўлган сиёсатчи эканлигига ишониш мумкин.
Ҳеч шубҳа йўқки, унинг Тошкентга келишининг сабаби, ҳозир совуқ уруш ичида бўлган АҚШ ва Россия давлатларидан бирининг, яъни Россия тарафдорларини ўз тарафдорларига айлантириб олишдир. Аммо, бу қилиб бўлмайдиган ишдир.

Остонада Энтони Блинкен Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари билан учрашганда бу давлатларни ишонтиришга уриниб, уларгаАҚШ 250 миллионлик ёрдам беришини урғулабди. Ва ҳатто Украинадаги вазият фонида минтақа давлатларига ўз суверенитетини таъминлашда ёрдам тақдим этишга ваъда берибди.

Бир Россия миллиардери Алишер Усмонов 2 давлат, Ўзбекистон ва Қозоғистонга 200 миллион долларлик ёрдам берган пайтда, АҚШнинг 5 давлатга 250 миллион йўналтириши ножиддийликдир.

Шу сабабли, Энтони Блинкен бу 5 мамлакатни ўз тарафларига ағдириб ололмайди.

Масалан, Ўзбекистоннинг президент-диктатор-вайсақиси Шавкат Мирзиё Россия Президенти Владимир Путининг малайи бўлишдан воз кечмайди ва малай бўлиб қолаверади. У АҚШ расмийларининг Ўзбекистон бўйича турли баёнотларини уни Путин билан уриштиришга ҳаракат деб қабул қилмоқда холос.

Нима бўлганда ҳам, бундай меҳмоннинг келиши Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини бироз оширади.

Аммо, тезда обрў яна орқага тушиб кетмаслиги учун, Шавкат Мирзиё “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси таклиф қилаётган фундаментал сиёсий ислоҳотлар ўтказиб, демократия ва демократик сайловлар йўлига ўтиши ШАРТ.

Истардикки, Энтони Блинкен Шавкат Мирзига АҚШдаги демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича дунёда машҳур бўлган Human Rights Watch ташкилоти яқинда, яъни Шавкат Мирзиё президенлик қилаётган вақтда, Ўзбекистонни “энг ёмонларнинг ёмони” деб баҳоланганини ҳам эслатиб, демократия ва демократик сайловлар йўлига ўтиш, Ўзбекистонда ягона демократик бўлган “Бирлик”ни рўйхатдан ўтказиб, демократик сайловларда иштирок этишига йўл очиш ШАРТлигини таклиф шаклида ҳам бўлса айтсин.

Акс ҳолда, Энтони Блинкеннинг Ўзбекистонга визити икки томон учун ҳам фойдасиз бўлади. “Бирлик” ҳокимиятга келсагина, АҚШ-Ўзбекистон алоқалари кескин юксалади, бу юксалиш икки томонга ҳам фойдали бўлади.

Расмда – Ўзбекистон расмийлари Энтони Блинкенни Тошкентдаги аэропортда кутиб олишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону