27 February 2023
04:43 - Яхшиям Ўзбекистонимиз денгиз бўйида эмас, Италиянинг Ўрта Ер денгизи бўйида мигрантлар чўқиб кетиб, камида 58 киши ҳалок бўлибди
Камида 58 киши, жумладан эмизикли бир бола ҳам Италия жанубий соҳиллари яқинида ичида мигрантлар бўлган йирик қайиқ бўрон вақтида ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлибди.

Италия ҳукумати қуруқлик ва денгизда кенг кўламли қидирув-қутқарув амалиёти бошлабди.

“Айни вақтга келиб 80 киши қутқарилган, жумладан қайиқ ҳалокатга учраганидан кейин соҳилга қадар сузиб келганлар ҳам”, дейилади соҳил хавфсизлик хизмати хабарида.

Маълум бўлишича, бортида 150 нафарга яқин одам бўлган катта қайиқ соҳилга яқинлашиб, одамларни туширишга уринган вақтда қояга урилиб, ҳалокатга учраган.

Халқаро миграция ташкилотининг “Бедарак йўқолган мигрантлар” лойиҳаси маълумотига кўра, 2014 йилдан буён марказий Ўрта Ер денгизи йўналишида 20 333 киши ҳалок бўлибди ёки бедарак кетибди.

Демак, тўғри айтаябмиз, агарда Ўзбекистон денгиз соҳилида бўлса, ҳозирги қолоқ ва қашшоқ мамлакатимиздаги миллиондан ҳам кўпроқ бўлган ишсиз ватандошларимиз иш бор юртларга денгиз орқали кетиб, ўша юрланинг соҳилида юз минглаб ўзбеклар чўкиб ўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону