23 February 2023
10:15 - Яқинда Туркияда бўладиган президeнт ва парламент сайловларида, Бирлик” Халқ Ҳаракати ҳам тахмин қилаётганидк, Туркиядаги Жумҳурият Халқ Партияси ғалаба қозонади. Хўш, бу партиянинг табиати қандай?

Жумҳурият Халқ Пртияси 1923 йилда, Усмонли Империянинг Биринчи Жаҳон Урушидаги мағлубиятидан кейин, ҳозирги дунёвий Туркия давлатини яратган буюк Мустафо Камол Отатурк тарафидан асосланган. Бу партия дунёдаги социал демократик ва ижтимоий либерал партияларнинг принципларини қабул қилган.

Бу партия узоқ йиллар мамлакатни бошқарган ва ўрта асрлардан бери қолоқ исломий давлат даражасига тушиб келаётган Туркияни замонийлаштирган. Яъни, Жумҳурият Халқ Партияси Туркия Республикасининг асосчиси деб ҳисобланади тўғридир.

1950 йилда бу партия ҳокимиятни ўзидан кейин тузилган Демократик Партияга топшрди ва 1980 йилгача Туркияда армия 2 марта тўнтариш уюштирди. 1980 йил 12 сентябрда армия охирги тўнтариш қилиб, парламент ва Бош вазир Сулаймон Демирелни ҳокимиятдан четлаштирди. Асосан дунёвийчилик тарафдорларидан иборат бўлган Туркия армияси шу пайтгача ҳокимиятда бўлган партиялардан норози бўлиб тўнтаришлар қилган, хатто, Жумҳурият Халқ Партияси сўлчиликда айбланган экан.

Туркия 1949 йилди Европа Кенгаши, 1952 йили НАТО аъзоси, 2004 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлгани ижобий воқеалар эди. Туркия 1974 йилнинг 20 июлида уруш бошлаб, Кипрнинг шимолий қисмини босиб олди. Ҳозир у ерда Шмолий Кипрнинг Турк Республикаси мавжуд. Дунё уни ҳалигача тан олмаяпти.

Секин-аста Туркия ҳақиқий кўп партияликка ўтди. Бир неча марта ҳокимиятдаги партиялар ўз истаклари билан истеъфога чиқдилар. Партиялар шунчалик кўпайиб кетдики, 2002 йидаги сайловлада бор-йўғи 19, 4 фоиз овоз олган Жумҳурият Халқ Партияси биринчи ўринни олиб, яна ҳокимиятга ўтирди.

1999 йилда Туркияда исломчилар партияси ҳокимиятга келди ва ҳозиргача ҳокимиятда. Исломчилар экстремизм йўлга ўтмаётганлари, Ал-Қоидага, толибларга ва ИШИДга қўшилаётганлари катта ижобий воқеа бўлиб, буюк Отатурк бошлаб берган реформаларнинг натижасидир.

2017 йил 16 апрелда, яъни тероризм ва экстремизмдан узоқда турган исломчилар Ражаб Эрдўған ҳамда унинг Адолат ва Тикланиш Партияси ҳокимиятда бўлган замонда, Туркияда конституцион ўзгаришлар киритиш, ўша пайтда президент бўлган Ражаб Эрдўғаннинг ваколатларини ошириш, суд системасида реформалар қилиш бўйича умумхалқ референдум ўтказилди. Ўзбекистондаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат, турк ўзбек, рус, инглиз тилларида Туркияда тарқатилган баёнотида, исломчиларни эмас, бундай референдумга қарши бўлган Жумҳурият Халқ Партиясининг фикрига қўшилишга чақирди.

Референдумда исломчиар ғалаба қозонган бўлса ҳам, 2019 йилги сайловларда исломчилар ҳокимиятининг ашаддий қаршиликларига қарамасдан, Жумҳурият Халқ Партияси ўз номзоди Акром Имомўғлини Истанбул шаҳар ҳокими этиб сайлатганиниэслатиш керак. Бу отатуркчиларнинг катта ғалабаси эди.

Ишониш мумкинки, шу йил ёзда бўладиган президент сайловларида “Бирлик” Партияси ва унинг ахборот воситаси “Ҳаракат” Агентлиги урғулаётганидек, яқинда бўлган зилзилар оқибатида 43 минг одамнинг ҳалок бўлиши ва катта вайроналар юз беришида исломчилар ҳокимиятинг айби катталигидан келиб чиқиб, айнан Жумҳурият Халқ Партиясининг номзодлари ғалаба қозонади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону