Ота - ўғил қироллар тўғрисида ривоят.
Қирол йигит отасига жавради узоқ:
Элнинг юки оғирлашди ҳаддан ортиқ - беш.
Норозилик кучаймоқда, тоқатлари тоқ,
Енгиллик бермасам - хатар - дилларда жунбиш.
Нодон бола, - деди ота - ўйламас элни
Ўйлайдиган қилдингми, сен,демак, юк енгил.
Кўпайтиргин, иш битгунча осилсин тили,
Қиролликни сақлаб келдик шу йўсин минг йил.
Хотин ўйга берилдими, ўйдан қолган эр,
Бу қўшалоқ тоқлашади хиёнат боис.
Лашкар ўйга берилдими, лашкарбоши кўр,
Чиниқтирсин кеча - кундуз, хатарлидир эс.
Эшак юки енгил бўлса тепар эгасин,
Оғир бўлса юввош тортар, эл ҳам шундоқдир.
Бас, тўлдирсин тезу чаққон ҳар ким кемасин,
Енгил тортар қайсики қул ўйдан узоқдир.
Қулнинг иши - юкни енгил жойламасликдир,
Қирол иши - юкни енгил жойлатмасликдир.
Қулнинг эрки - эрк ҳақида ўйламасликдир,
Қирол эрки - элга эркни ўйлатмасликдир!
Яхшиямки тирик чоғим синадим сени,
Йўқса буюк қиролликка бўлардинг завол.
Ютар мангу бошқаришнинг битта йўсини:
Очун ўйламайди - тўғри ўйласа қирол!
2023 йил, 21 февраль.
* * * * *
Ҳорган чоғинг, ҳорма дейдиган бўлса,
Бир озроқ бўлса ҳам енгил тортасан.
Дард топсанг, соғмисан деб кимдир келса,
Бир озроқ бўлса ҳам енгил тортасан.
Тинчликми деб йўқла, бор инсон нотинч,
Чуқур ажинларни ёздирсин севинч,
Йўқлансанг, ўчади ёнаётган ич,
Бир озроқ бўлса ҳам енгил тортасан.
Шунга ҳам ярамас номард одамзот,
Ҳолингни сўрашга шошилмас, ҳайҳот.
Қани ерга чўкса бутун коинот,
Бир озроқ бўлса ҳам енгил тортасан…
2023 йил, 20 февраль.
* * * * *
Одамзот - аждаҳо, ҳар эл - бир боши,
Бири - бирисини ёмонлаш - иши,
Мен яхши, сен ёмон, - дер бир - бирига,
Вале қилиғи бир, бирдай қилмиши…
2023 йил.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения