22 February 2023
01:15 - Ўзбекистоннинг ҳуқуқ фаоллари Европа Парламенти маърузачиси Илҳан Кючук билан учрашдилар
21 февралдаўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида Европа Парламентининг Шимолий Македония, Ўзбекистон, Андора, Монако ва Сан Марино мамлакатлари бўйича маърузачиси Илҳан Кючук (Ilhan KYUCHYUK) билан учрашдилар.

Учрашувда инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов, Швециядаги Марказий Осиё Ассоциацияси Ўзбекиcтон ваколатхонаси директори Гулноза Мамарасулова ҳамда Марям Ибрагимова ва Клара Сарова бор эди.

Фаоллар Европарламент делегациясига Ўзбекистонда сиёсий ва фуқаролик ҳууқларининг аҳволи, сўз эркинлиги, диний эркинликлар масаласидаги вазият бўйича ўз мулоҳазаларини баён этишди. Жумладан, Гулноаза Мамарасулова жамоат ташкилотларининг, Марям Ибрагимова эса сиёсий партияларнинг рўйхатдан ўтишидаги сунъий тўсиқлар хусусида сўзлаб беришди.

Европарламент сўзчисига кўра, Ўзбекистон ҳукумати билан инсон ҳуқуқлари ва демократия бўйича сўзлашувлар бормоқда. Улар бу соҳадаги ҳақиқий аҳқол бўйича Ўзбекистон расмийлари билан мулоқотлар олиб боришади.

“Учрашувда асли болгариялик бўлган аслли турк дўстимга ўтган куни эълон қилинган йиллик ҳисоботимизни тақдим қилдим.

Ҳамкасбларим мамлакатда жамоат ташкилотлари ва сиёсий партияларни рўйхатга олиш билан боғлиқ муаммоларни тилга олишди. Шунингдек, мамлакат аграр соҳаси, класстерлар билан боғлиқ вазиятга тўхталди” деб ёзди А. Ташанов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

“Илҳан жуда ёш каръера қилган таниқли сиёсатчидир. У ҳозирда Европа Парламентидаги либераллар блокининг ҳамраисларидан бири. У билан Брюсселдаги иш жойида кўп учрашганмиз. Ўзбекистон масаласида Европа Парламентига ҳисобот ёзади. Ўзбекистон ва ЕИ муносабатларида муҳим роль ўйнайдиган шахслардан бири. Дўстлигимиздан баъзан ғурурланиб қўяман…” дейди Ташанов.

Ҳаракат мухбирига кўра, Ўзбекистондаги сиёсий ўзгаришларнинг яхши томонга ўзгариши мухолифатнинг ўқ илдизи бўлган “Бирлик” партиясини рўйхатдан ўтказишдан бошланади. Бу борада Европа Парламентига ўхшаш тузилмалар фаоллик кўрсатишса, яхши бўларди. Аксинча, мамлакатда на демкратия, на инсон ҳуқуқлари масаласида ижобий ўзгаришлар бўлмайди.

Диктатор Каримовдан қолган оғир сиёсий мерос жорийдаги президент Мирзиёевни жиддий ўйлантириши ва сиёсий мухолифатни тан олишга бошлаши керак. Акс ҳолда у ҳам Каримов сингари арихнинг энг ифлос ахлатхонасига улоқтирилади.

Расмда – биринчи қаторда Абдураҳмон Ташанов, Марям Ибрагимова, Гулноза Мамарасулова ва ҳамда Клара Сарова, 2-чи қаторда Илҳан Кючук.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону