20 February 2023
20:17 - Ўзбекистоннинг президент-диктатор-вайсақичиси Шавкат Мирзиё расмий ташриф билан Мисрга келибди. Мақсад нима? (А?)

Эслатиш керакки, Мисрда 14 октябр 1981 йилдан - 11 феврал 2011гача диктатор-президент, яъни ҳукмдор бўлган Хосни Мубарак йиқитилгандан кейин, умрида фақат қуролли кучларда хизмат қилган ва 2013-2014 йиллари Бош Вазир ўринбосари лавоимида ҳам ишлаган ва ҳозир анчагина демократик руҳда бўлган Абдул-Фатта́х Саи́д Хусе́йн Хали́л Ас-Си́си (қисқача Абдулфаттоҳ ас-Сиси) 2014 йили Мисрнинг янги Президенти бўлди.

Шавкат Мирзиё аҳолиси 6 миллондан ҳам кам, аммо иқтисодлий кучи Ўзбекистондан катта бўлган Сингапур давлатига расмий ташриф билан бориб келганди. Ўзбекистон-Сингапур алоқалари ўта минимал бўлгани, аҳвол ўзгармаслиги маълум бўлгани сабабли, у Сингапурга оиласи билан дам олишга бориб келган.
Хўш, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси тарафидан аэропортда кутиб олинган Шавкат Мирзиёнинг бу мамлакатга саёҳати қандай маънога эга.

Аҳолиси 107 миллион атрофида бўлган Мисрнинг Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми биздан кўпроқ бўлса ҳам, икки мамлакат аҳолиларининг сонидан келиб чиқсак, Миср биздан кучсизроқ давлатдир.

Шавкат Мирзиёнинг ўйинчқлари бўлган Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари билдиришича, ташрифнинг асосий тадбирлари, шу жумладан олий даражадаги музокаралар эртага, 21 феврал кунига мўлжалланганмиш, Мисрнинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказармиш.

Аммо давлатлар миқёсида қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида икки президентнинг учрашувлари бўлиб-бўлмаслиги тилга ҳам олинмайди.

Муҳим хабарларга асосланиб, тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиёнинг ягона мақсади - Мисрдаги афсонавий тарихий ёдгорликларни тамоша қилиш ва дам олволиш бўлса керак.

Абдулфаттоҳ ас-Сиси Шавкат Мирзиёнинг ўз мамлакатига таклиф қилишининг сабаби – у Шавкат Мирзиёнинг лоф тўла ёлғон чақириқларига ишонгани бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону