20 February 2023
04:44 - Ўзбек аёллари ичида ҳам “Бирлик”нинг фикрларини тасдиқловчилар бор

“Ҳаракат”: Ростдан ҳам шундай, халқимиз ичида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг фикрларига қўшилувичлар кўпайиб бормоқда. “Бирлик” раҳбарлари Ислом Каримовнинг малайи Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни ўша аввалги диктаторлик руҳида бошқараётганини айтмоқдалар. Мактабларда ҳам Ислом Камовнинг ишларини мақташади.

Ўзбек қизи Раҳимова бизнинг фикримизга қўшилиб бўлса керак, “1990-йил туғилган болалар бу йил 33 га киради. Уларнинг онги мактаб даврида шакилланади” деб ёзибди. У мутлақо ҳақ, унинг фикрлари билан танишинг.

Ўзбек қизи Раҳимова: 1990-ЙИЛ ТУҒИЛГАН БОЛАЛАР БУ ЙИЛ 33 ГА ТЎЛДИ. УЛАРНИ ОНГИ МАКТАБ ДАВРИДА ШАКЛЛАНАДИ.

Ман фарзандларимга ҳозирги оқ қорани англашлари учун суҳбатлашмоқчи бўлсам, дарҳол қорани оппоқ деб, мандан ақллилик килишга киришиб кетишади. Мактабда ИАКнинг сиёсати остидаги манқуртликка олиб келинганлиги дея ўзимга тасалли бераман. Интернетга асосан сиёсатимиз учун кираман. Бошқа мавзулар мани қизиктирмайди. Ўғлим эса мани урушиб беради , "Нима қиласиз шунақа уруш жанжалларни томоша қилиб асабингизни бузуб" дейди. Қизим эса, қашшоқ халқнинг дод фарёдларини қоралаб, бой текинхўр амалдорларнинг тарафини олиб ман билан бахслашиб кетади.

Хуллас манқурларга тушунтириш бекор бўлганидек бу мавзуда улар билан бахслашишни хохламайман. Чунки, ҳозирги маддох, ялоқи манқуртлар қаторида миялари ювилганлиги сабаб, тушунтиришга минг бор харакат қилмай бесамар. Гохо ўйлаб қоламан, И. Каримов ўзига қарши инсонларни қамоқҳоналарга тиқиб , уларнинг онгини ювиш учун қанақадир перепаратлардан фойдаланганмикин. Балки, чақалоқларни эмлашдаям шунақа усуллардан фойдаландимикан дейман.

Чунки ҳозирги ёшларнинг кўпчилигини ўз фикри, ўз онги йўқ. Фақат кимларнингдир тушунтирган гапларини тутиқушдай ёдлаб олиб такрорлаб юришади. Мисол учун қўйилган постлар остида ҳам бир ҳил каментарияларни кўрамиз. Яъни "Каримов додамиз бўлмаганда, хозир хам қул булиб юрардик" дейишади, гўёки баттар қул бўлганимиздан беҳабардек.

Ёки "Додамиз бўлмаганда Афғонистон билан Сурия бўлардик" дейишади. Хозир энди бошка сўзларни ёдлаб олишган. Додаларини сиёсатидаги аҳволни гапирсангиз, хозир зўр яшаяпсанми ёки ҳозир ундан хам баттарку дейишади. Онги тафаккури бор инсон яҳши билади, ўша ИАКдан қолган унсурлар халиям давлатни бошкараётганини. Хуллас шунақа гаплар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону