18 February 2023
22:12 - Халқаро эксперт Қодир Қулиев журналист Аброр Эшонхонов билан суҳбатлашаркан, “ПРЕЗИДЕНТНИНГ КЎРИНМАС СОТҚИНЛАРИ БОР” дейишгача борибди, сафдошимиз Носир Зокир ва “Ҳаракат” Агентлиги бу хусусда ўз фикрларини билдирдилар

Effect.uz журналисти Аброр Эшонхонов Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро эксперт Қодир Қулиев билан суҳбатлашибди.

Ижтимоий тармоқларда ўша суҳбат етарлича тарқалибди. Мана ўша суҳбатдан баъзи парчалар ва сафдошимиз Носир Зокир ҳамда “Ҳаракат”нинг фикрлари.

Журналист: Ўзбек амалдорлари давлат пулларини ўзлаштиргани ва тегишли текширув ўтказилгунга қадар ташкилот йўқотишлар ҳақида ҳатто хабардор бўлмаслиги ҳам ноодатий мисол бўлиши мумкин.

Баъзан “жабрланувчи” янада мавҳумроқ бўлади, масалан, “жамият”. Бу мисоллар барчаси коррупционерга сезиларли фойда (наф) келтирадиган ҳолатлар ҳақида гапиряпман.

Ўзбекистонда эса ижтимоий коррупция кенг тарқалган. Масалан, «таниш-билиш», непотизм ёки сиёсий ёрдам олиш эвазига имтиёзлар бериш ёки ёки лавозимга тайинлашлардай кўп учрайдиган коррупция ҳолатларини айтингчи қандай ўлчайсиз?

Қодир Қулиев: Бизда ҳали мамлакатдаги коррупция ҳақидаги кенг жамоатчилик фикрини тўплаш учун холис тизим мавжуд эмас.

Ҳақиқий сценарий шундан иборатки, биз «қайта кучли коррупцияланиш» хавфи остидамиз. Президентимизнинг юрт учун кўп ишлар қилаётганини кўриб турибмиз, лекин айни пайтда бизда Президентнинг «кўринмас сотқинлари» бор.

Мен паст мансабдаги амалдорлар ҳам, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам, юқори лавозимларда ўтирганлар ҳам, шунчаки кўз-кўз қилишни ва кўтарилишни яхши кўрадиган, лекин ҳақиқатда ўз лавозими давомида имкон қадар кўпроқ пул ўғирлайдиганлар ҳақида гапиряпман.

Президент ишонч билан ортиқча ваколатлар беряпти, лекин афсуски, бугунги кунда бу ишончлар кўпинча суиистеъмол қилинмоқда. Кўп салбий белгилар мавжуд, аммо мен яна бир асосий муаммолардан бирини айтмасдан тугатолмайман.

Коррупция ва ахлоқ тушунчалари бугунги кунда фуқароларимиз учун мантиқий эмас. Оддий қилиб айтганда, ўзбекистонликларнинг одоб-ахлоқи ва коррупцияга мойиллиги ўз шахсий манфаатлари билан боғлиқ эмас. Ачинарлиси, фуқароларнинг мутасаддилар ишига ишончи ислоҳотлар шиддати билан солиштирганда ортгани йўқ.

Президентга ишонч бор лекин давлат идораларига ишонч сўняпти. Давлат ташкилотларига ишончнинг пастлиги жамиятда хавфлилик ҳиссини кучайтирди. Агар одамлар ходимларнинг ахлоқсизлиги туфайли уларга ишончлари сўнса, улар жиноятлар ҳақида хабар беришга ва улар билан ҳамкорлик қилишдан чўчишади. Бу, одатда, жиноятчилик даражасининг ошишига олиб келади ва шунинг учун кенг жамоатчилик орасида ишончсизлик ҳисси кучаяди.

Журналист: Умуман олганда Ўзбекистон коррупция деган иллатдан қутилиши учун қандай амалий ишлар олиб бориши керак?

Қодир Қулиев: Агар сиз давлат амалдорига яхши ҳаёт кечириш учун етарлича пул тўласангиз, оиласи ва шахсий ҳаёти учун етарли вақт ажратсангиз ва у коррупцияни миллий таҳдид ва Ўзбекистон фуқаролари учун катта йўқотиш деб билса, коррупция даражаси сезиларли даражада камаяди. Фақат шундагина, манфаатлар тўқнашувига қарши кураш ва мол-мулк декларациясига қарши қонунлар ижобий натижалар беради.

Коррупция демократик маданият, рақобат ва яхши назорат тизими мавжуд бўлган ва одамлар (ходимлар, мижозлар, назоратчилар) маълумот олиш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлган жойда ривожланмайди. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда кучли стратегия йўқ. Бунинг белгиларидан бири ҳалол, доно ва самарали кадрларга нисбатан нафратдир.

Яна бир аломат шундан иборатки, вазирлик даражасидаги ходимларнинг аксарияти мансабпарастлар бўлиб, ҳалоллик эмас ўз мартабасини ошириш ҳақида ўйлашадилар.

Журналист: Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш учун қайси давлатдан андоза олгани маъқул?

Қодир Қулиев: Коррупция ҳамма мамлакатларда бир хил эмас, бир мамлакатнинг коррупцияга қарши муваффақият формуласи бошқасига тўғри келмайди. Бироқ, Сингапур, Гонконг ва Ботсвана каби давлатлардан ўрганиш (нусха олиш эмас, балки ўрганиш) арзийди.

Уларнинг коррупцияга қарши кураш агентликлари коррупция даражасини паст даражада ушлаб туриш бўйича ажойиб натижаларга эга.

Носир Зокир: бу давлатлар коррупцияни паст даражада ушлаб туришда муваффақият қозонишларининг асосий сабаби шундаки, коррупцияга қарши курашиш фақатгина ўша идоралар зиммасига юкланган. Бу дегани, масалан, улар тергов қилишлари мумкин бўлган ташкилотдан мустақил ҳисобланади.

Масалан, уларга полиция коррупциясини текшириш вазифаси қўйилган бўлса, улар ҳеч қачон тергов ўтказиш ваколатини полициянинг ўзига юкламайди. Улар ўзларининг тергов ваколатларига эга. Бундан ташқари ҳар бири етарли маблағ ва аниқ масъулият ва аниқ меҳнат тақсимотига эга.

Ўзбекистонда коррупцияни йўқотиш учун энг оғир жазо қўллаш жорий қилинса сиз қайси бирини танлаган бўлар эдингиз: бармоқларни кесиш ёки ўлим жазоси?

Бу жуда масъулиятли ва нозик савол бўлгани учун жавобим учун кучли асосга эга бўлишим керак. Мен яхшиси қаттиқ жазолар коррупциянинг олдини оладими ва жамиятимизда оғир жазони жорий этиш тўғрими деган саволларга жавоб берай?

Хитой, Куба, Марокаш, Вьетнам ва Эрон каби давлатлар оғир коррупция хилларига қарши ўлим жазосини қўллайдилар ва статистика шуни кўрсатадики, бугунга қадар бу давлатлар коррупцияни самарали тўхтатиш ёки бартараф этишга эришолмаяпдилар.

Ўзбекистонда ўлим жазоси бўлмасада бошқа оғир жазолар қўллашдан олдин, коррупцияга қарши курашни рағбатлантиришга қодир бўлган сиёсат чораларини излаш муҳимдир.
суҳбатлашди.

“Ҳаракат”: Коррупцияни демократик давлатлардагина кескин камайтириш мумкин, аммо бутунлай йўқ қилиб бўлмайди

Демократик давлатларда демократик сайловлар ўтказилса, коррупция ва порахўрлик кескин камаяди, аммо коррупция ва порахўрликни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Масалан, бир неча йил аввал АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси, яъни Вакиллар Палатасининг бир депутати иш кабинетидаги совитгичнинг музлатгич қисмида сал кам 200 минг доллар бекитиб қўйгани маълум бўлиб қолди. Тезда текширувлар бошланди, пуллар олиб қўйилди ва у одам депутатликдан чиқариб ташланди, қамоқ жазоси ҳам олди.

Мана дунёнинг энг кучли демократик давлатларидан бири бўлган АҚШда Конгрессининг депутати коррупция ва порахўрлик билан қўлга тушибди.

Лекин, барибир демократия ва демократик сайловлар бор жойда коррупция ва порахўрлик минималлашади.

Демак, демократиянинг жуда кўп ижобий жиҳатларидан ташқари, коррупция ва порахўрликни минмаллаштириш хусусиятлари бор. Бу хусусият ҳам жуда муҳимдир.

Аммо, юқорида берилган суҳбатни уюштирган халқаро эксперт Қодир Қулиев, журналист Аброр Эшонхонов ва сафдошимиз Носир Зокир коррупция бўйича гапиришар экан, демократия сўзини тилга ҳам олмаганлар, айнан демократия ва демократик сайловлар бор жойда коррупция ва порахўрлик минималлашишини гапирмаганлар.

Шундай экан, Ўзбекистонда халқбизнинг тушунчаларни қабул қилишга тайёр эмасдир. Бу мисол ҳам кўсатмоқдаки, халқимиз демократия ва демократик сайловлар тушунчаларидан узоқда. Халқни бунга тайёрлаш лозим. Ҳозир бундай ишни фақат “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг матбуот органи - “Ҳаракат” Агентлиги олиб бормоқда.

Аммо, Ўзбекистонда президент-диктатор Шавкат Мирзиё бошқараётган диктаторлик режими мустақил мухолифатчиларни, уларнинг ахборот воситаларини тан олмаяпти, уларнинг йўлини тўсиш учун уриниб ётибди.

Бу масалада ҳам, ҳаммма "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг "Ҳаракат" Хабар Агентлигида тарғибот қилаётган таклифларни ўрганиб бориши ШАРТ.

Кўриниб турибдики, ўзбеклар бундай президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилоят ва туман ҳокимларидан демократик сайловлар йўли билан қутилиши керак, ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Чет элда мажбуран яшаётган демократлар, жумладан, “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат тезда Ўзбекистонга қайтарилиши ШАРТ. Айнан ҳозир мухолифатда бўлган партиялар ҳокимиятга келгандан кейингина фундаментал ислоҳатлар бошланади.

Бироқ, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Ана ўшандагина Ўзбекистонда Ислом Карим яратган ва 10 йилча унинг малаги бўлган Шавкат Мирзиё тарафидан ушлаб турилган диктатурадан қутиламиз.

Ҳозир бизда демократияни ривожлантириш масаласи, “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан ташқари, ҳеч қаерда умуман тилга олинмаяпти, Шавкат Мирзиё бунга йўл ҳам бермайди. Демократия бор жойда ҳокимитга демократлар келса, жуда кўп муаммолар ҳал этилади, демократияни мустаҳкамлаш йўлида ҳамма нарса қилинади. Акс ҳолда, Ўзбекистон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону