18 February 2023
02:06 - Туркияда даҳшатли зилзилар бўлиб, 20 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлгани сабабли, президент сайловларида ғолиб чиқиш учун ҳокимиятдаги партиялар ва мухолифатчилар ўртасидаги кураш янада жиддийроқ даражага кўтарилди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, ёзда бўладиган президент ва парламент сайловлари яқинлашган сари, ҳокимиятдаги феълан президент Ражаб Эрдўғаннинг қўли остида бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси ўзи билан ҳамкорлик қилаётган партиялар билан биргаликда мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси ва унинг иттифоқчиларига қарши курашини жиддийлаштирмоқда.

Ҳокимиятдагилар Туркиянинг иқтисодий ўсиши Ражаб Эрдўған ҳамда Адолат ва Тараққиёт Партияси олиб бораётган сиёсатнинг маҳсулоти эканлигига урғу беришдан тоймаяптилар.

Аммо, мухолифат ҳам бўш келмаяпти. Уларнинг асосий қуроли яқинда Туркияда бўлган даҳшатли зилзилалар ва унинг атрофидаги воқеалар бўлмоқда.

Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли исломчилар гуруҳининг лидери ҳам бўлган Президент Ражаб Эрдўғонга “Сиз ва иттифоқчиларнингиз 1999 йилда юз берган анчагина кучли зизилага ҳокимиятдаги жумҳуриятчилар тайёр бўлмаганлари, амалий ишлар қилмаганларини рўкач қилгандинглар ва ўша пайтда бўлган президент ва парламени сайловларида исломчилар ғалаба қозонган эди. Аммо бугун сизлар ҳокимиятда бўлган вақтда юз берган кучли зилзилалар оқибатида Туркиянингкатта қисми вайроналарга айланди, 24 мингдан кўпроқ ватандошларимиз ҳалок бўлди, аммо сиз ҳеч нарса қилмаяпсиз” деб айтар экан, қуйидагиларни ҳам қўшимча қилди: “Ҳозир сизнинг айбингиз билан бунчалик вайроналар бўлди, 25 миннга яқин одам ҳалок бўлди. Шу сабабли Ражаб Эрдўған бу сайловларда президентликка номзод бўлмаслиги керак. Барибир сайловларда ютқазасиз!”

Табиий, Ражаб Эрдўған ва унинг тарафдорлари Кемал Қиличдорўғлини ҳамма нарсани бўрттиришда ва ёлғончиликда айблаб, ўзлари бу зилзиланинг оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам беришаётгани, вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқларни тезда тиклаш учун ишлар олиб борилаётганини ҳар ерда гапирмоқдалар.

Барибир кўриниб турибдики, Кемал Қиличдорўғли кўпроқ ҳақ. Яқинда Жумҳурият Халқ Партияси ва унинг иттифоқчилари президентликга ўз нмзодларини кўсатадилар ва айнан шу номзод Ражаб Эрдўған устидан ғалаба қозонади.

Туркияда бўлаётган бу воқеалар ўзбекларни ҳам қизиқтириши керак. Демак, сайлов олди жараённи диққат билан кузатишимиз керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону