Маълумки, улуғ ўзбек шоири, сўфий, темурийлар замонида давлат арбоби ҳам бўлган Алишер Навоий 1441 йил Ҳиротда туғилиб, 1501 йил 3 январда яна ўша Ҳиротда оламдан ўтган.
Ҳирот сосонийлар даврида йирик шаҳарга айланган, кейин 7-чи асрда араблар тарафидан босиб олинган, ўз вақтида мўғиллар тарафидан вайрон қилинган, охир оқибатда аввал Эронда бўлган, ҳозир Афғонистонда.
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги билдиришича, ҳозир улуғ Навоийнинг хотирасига бағишланган баъзи ёдгорликлар толиблар тарафидан ваҳшийларча вайрон қилиб ташланишга бошланган. Масалан, Мозори Шарифдаги Алишер Навоий ҳайкали туширилган барельеф ўрнида ҳозир оқ девор ўрнатилган (расмда), шунингдек, шоирнинг граффити услубидаги портрети парчаланиб ташланган.
Вазирлигимиз Афғонистон томони, аниқроғи, толибонлар билан алоқа қилиб, Алишер Навоийнинг хотирасига қурилган ёдгорликларнинг вайрон қилиниши бўйича норозилик билдирибди.
Ҳозир иқтисодий масалаларда маълум маънода Ўзбекистонга боғлиқ бўлиб қолган Афғонистон томони, бу ваҳшийлик “номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати” эканини билдириб, ўзини оқлашга ҳаракат қилибди, аммо ёдгорликларни тиклаш чоралари кўрилишини маълум қилибди.
Улуғ шоиримизга кўрсатилган бундай ваҳшилик ўзбекларни оёққа турғазиши керак эди. Аммо, тожик асли Шавкат Мирзиёнинг қўли остида қулларга айланган ўзбеклар жим қолдилар. Ташқи Ишлар Вазизирлигимиз Алишер Навоийнинг хотирасига бундай ҳурмат кўсатаётгани мақтовга лойиқ. Аммо, бунинг орқасида ҳам қандайдир сиёсий ўйинлар қилинаётган бўлиши мумкин.
Нима бўлганда ҳам, Афғонистонда, хусусан, Мозори Шарифда вайрон бўлган Навоий ёдгорликларини тиклаш масаласи кун тартибига чиқарилгани яхши воқеа. Бу каби, ўзбекларни камситишга ҳаракат қилаётганларга қарши чиқиш ҳар ерда давом эттирилиши керак