16 February 2023
22:33 - Президент-диктатор Шавкат Мирзиёнинг на демократия, на бюджетимиз ва Ялпи Ички Маҳсулотимизнинг ҳажми қанчалик кичиклиги билан иши йўқ, аммо тожик каврагини ҳимоя қилиш билан овора
Вайсақи президентимиз Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг фундаментал масалалари билан қизиқмайди. Бу оддий коррупционерни давлат маблағларини ўз фойдасига ишлатиш, олган пораларини ўзининг ва қизлари ҳамда куёвлариинг чўнтакларига тиқиштириш қизиқтиради.

У ҳозир сал кам ҳар куни йиғилиш ва видеоселекторлар ўтказиб, маҳаллий майда-чуйда муаммоларни муҳкама қилишдан бошқа нарсани билмайди ва тушунмайди.

Шавкат Мирзиё бугунги йиғилишда яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишга ҳақида бир қатор топшириқлар берганмиш.

Унинг бир тийинга қиммат топшириқлари ичида чорвачилик, ипакчилик, асаларичилик каби кўплаб тармоқларни ривожлантириш каби масхарабозлик руҳидаги топшириқлар бор.

Фақат масхарабозлик эмас, ШАРМАНДАЛИК руҳида бўлган масалалардан бири билан танишинг.

Нимамиш, тожик каврагини ҳимоя қилиш муҳим масала эмиш.

Эслатиш керакки, каврак кўп йиллик ўт каби ўсимлик бўлиб, унинг илдизларининг сутли шарбатидан зироварлар, яъни махсус дори каби нарсалар олинар экан.

Ҳеч шубҳасиз, бу каврак ҳам қандайдир аҳамиятга эга бўлса керак. Аммо бу масала билан диктатор – президентнинг шуғулланиши оддий ШАРМАНДАЛИКДИР.

Шу сабабли, авваллари ҳам айтиб келинган фикримизни яна такрорлаймиз. Яъни, ўзбеклар бундай президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилоят ва туман ҳокимларидан қутилиши керак, ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Чет элда мажбуран яшаётган демократлар, жумладан, “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат тезда Ўзбекистонга қайтарилиши ШАРТ. Айнан ҳозир мухолифатда бўлган партиялар ҳокимиятга келгандан кейинг фундаментал ислоҳатлар бўлади.

Аммо, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Ана ўшандагина Ўзбекистонда Ислом Карим яратган ва 10 йилча унинг малаги бўлган Шавкат Мирзиё тарафидан ушлаб турилган диктатура ўрнига янги ДЕМОКРАТИЯ ғоялари билан яшашни бошлаймиз, фундаментал ислоҳатлар амалга оширилади, ҳозирги ғариб аҳводан чиқиш бошланади.

Ҳа, ҳозирги ҳокимият демократияга ўтиш масаласини умумаан тилга олмаяпти, Шавкат Мирзиё бунга йўл ҳам бермайди. Ҳокимиятга демократлар келса, жуда кўп муаммолар ҳал этилади, демократияни мустаҳкамлаш йўлида ҳамма нарса қилинади. Акс ҳолда, Ўзбекистон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону