Ҳа, ростдан ҳам жуда қизиқ: Ўзбекистоннинг диктатор президенти Шавкат Мирзиё ёқтирган ва Қирғизистонда президент ҳам бўлган Алмазбек Атамбаев қамоқдан озод этилибди
Қирғизистон “Кабар” Интерент нашрига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Қирғизистон Олий Суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилибди ва собиқ давлат раҳбари колониядан чиқиб, ҳозирда уйига қайтган эмиш. Маълумки, 2020 йилнинг ёзида Первомайский суди Алмазбек Атамбаевни “қонуний ўғри” Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилгани учун 11,2 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Ўша пайтда Алмазбек Атамбаев ўзидан кейин президент бўлган Сооронбай Жээнбековни қонунларга зид рвишда қўллаб-қувватлагани билан ҳам айбланарди. Мана энди ҳозирги президент Садир Жапаровнинг ҳам ёрдамида қамоқдан чиқибди, ҳозир ўзининг саройдек уйи ҳам бўлган Кой-Таш қишлоғига қайтибди.
Айтилмоқдаки, эндиликда Алмазбек Атамбаевнинг жиноий иши қайтадан Бишкекнинг Первомайский туман судида кўриб чиқилади.
Садир Жапаров ҳам ростакам демократ ҳисобланарди. Қирғизистонда президентлик лавозимида ўтирганлар тули ўйинлар қилавериши яна бир марта исботланди. Бу факт ҳам кўрсатмоқдики, Ўзбекистонга нисбатан кучли демократияга эга бўлган Қирғизистондек давлатда ҳам жорийдаги президентлар анча-мунча демократиядан узоқроқ бўлган ишлар қила оладилар.
Эслатиш керакки, ҳали президент бўлмасидан аввал, ўзининг демкратлигини очиқча кўрсатиб юрган Алмазбек Атамбаев, Ўзбекистондаги ҳақиқий демократик “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат билан ҳам учрашганди.
Ўзбекистон Қирғизистоннинг сўнги йиллардаги хатоларини давом эттирмаслиги, ўзбеклар бундай президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилот ва туман ҳокимларидан қутилиши керак, ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Чет элда мажбуран яшаётган демократлар, жумладан, “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат тезда Ўзбекистонга қайтарилиши ШАРТ. Айнан ҳозир мухолифатда бўлган партиялар ҳокимиятга келгандан кейингина фундаментал ислоҳатлар бўлади.
Лекин, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришишадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Тушиниш керакки, Ўзбекистонда Ислом Карим яратган ва 10 йилча унинг малаги бўлган Шавкат Мирзиё тарафидан ушлаб турилган диктатура йўқ қилинади.
Аммо бизда, демократияни ривожлантириш масаласи умумаан тилга олинмаяпти, Шавкат Мирзиё бунга йўл ҳам бермайди. Демократия бор жойда ҳокимитга демократлар келса, жуда кўп муаммолар ҳал этилади, демократияни мустаҳкамлаш йўлида ҳамма нарса қилинади. Акс ҳолда, Ўзбекистон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади.
Расмда – Қирғизистон байроғи.