12 February 2023
01:04 - Ўзбекистон Россияга дўстона давлатлар қаторига киритилганмиш

Россияга қўшни бўлган 14 та давлатдан 8 таси “дўстона” деб топилибди, Тахмин қилиш қийин эмас, гап Россияга эмас, Путин режимига дўстлик ҳақида кетмоқда.

Қўлидаги ядровий қуроллар билан таҳдид қилиб, Ғарб устидан ғалаба қозониши орзу қилаётган Путин режимига қандай қилиб дўстона муросабат бўлиши мумкин?

Россия 14 қўшни давлатдан камида саккизтаси билан яхши муносабатларга эга. Бу ҳақда Россиянинг Коммуникацияларни ривожлантириш миллий тадқиқот институтига (Национальний исследовательский институт развития коммуникаций, НИИРК) таяниб, ўзбек аслли Россия миллиардераридан бири бўлган Алишер Усмоновнинг “Коммерсантъ” нашри хабар берибди.

10 феврал куни НИИРК Россиянинг қўшни давлатлари дўстоналиги бўйича йиллик мониторинг натижаларини тақдим этди.

Тадқиқотлар 14 давлатда ўтказилди, улардан саккизтаси дўстона, тўрттаси (Эстония, Латвия, Литва ва Украина) эса очиқ душманлар тоифасига кирди. Яна иккитаси, Грузия ва Молдова “нисбатан дўстона давлат” сифатида саналганмиш. Одамлар Россия учунэмас, у билан алоқаларимиз доимо яхши бўлган, Путин режими билан дўстоналик учун овоз бердиларми, демак Путин режими ва унинг малаги Шавкат Мирзиёдан қўрққанлари учун шундай қилганлар.

Россиянинг энги яқин дўсти Беларусия экан, ҳамама тушунадики, ҳатто бу мамлакатда ҳам кўпчлик Путин режими тарафдори бўлиб турибди.

Экспертларнинг қайд этишича, дўстоналик рейтинги ҳар доим ҳам сиёсатчиларнинг хизмати эмас, кўп нарса аҳолининг қўшниларга нисбатан анъанавий муносабатига боғлиқ. Аммо бу муносабатларни узоққа олиб бормайди, баъзи мамлакатларда алоқани ривожлантириш учун қўшимча ҳаракатлар талаб қилиниши муқарардир.

Ҳамма мамлакатлар демократия йўлига ўтгач, ҳақиқат ўртага чиқади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону