08 February 2023
06:59 - Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари қарийб 36 млрд долларга етибди

Заҳиралар, яъни олтин заҳираларининг пул бирлиги, ҳар қандай давлат учун муҳим қийматдир. Аммо, иқтисодий ва молиявий аҳволи дабдала бўлган Ўзбекистон учун катта аҳамиятга эга бўлган манбадир.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Марказий Банкнинг матбуот хизматига асосланиб билдиришича, 1 февралда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 174 миллион долларга ошиб, 35,9 миллиард долларни ташкил қилибди.

Шунингдек, олтин захиралари 2,1 фоизга ошиб, 23,5 миллиард доларга етибди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2023 йил бошидан 0,2 миллиард долларга ёки 0,5 фоизга ошибди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1812,35 доллардан 1905,20 долларгача кўтарилишининг таъсири 1,15 миллиард долларни ташкил қилибди.

Давлат банкининг бу рақамларига ишониш қийин, аммо улар ҳақиқий бўлса, камбағал Ўзбекистонда буюк ислоҳатлар ўтказиш, чет эллардан олинган қарзларни тўлаш учун манба бўлишининг эҳтимоллиги катта.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону