07 February 2023
14:32 - Туркиядаги зилзила оқибатида Ўзбекистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлиб, тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолганмиш

Туркияда рўй берган зилзила оқибатида Малатя вилоятида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ҳалок бўлгани, 4 нафар ўзбек бедарак йўқолгани ҳақида Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги (ТИВ) хабар берибди.

Аммо, Ўзбекистон ТИВсига ишонош қийин, у келтирган рақамлар ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганларнинг оилалар тарафидан яхшилаб текширилиши лозим.

Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.

2023 йил 7 феврал (Тошкент вақти билан) соат 10.00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатя провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бундан ташқари, тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган фуқароларимизга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган бўлиб, унга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилиш мумкин +90-538-035-85-34”, дейилади ТИВ маълумотида.

Айтиш керакки, 6 феврал куни Туркия жануби-шарқида рўй берган юқори балли зилзила қурбонлари сони 5 мингга яқинлашди. Қутқарувчиларнинг сўнгги ҳисобларига кўра, Туркия ва Сурияда зилзила оқибатида жами 4890 кишининг ўлими рўйхатга олинган. Туркияда сешанба тонгига келиб қурбонлар сони 3381 нафарга етган, яна 20 426 киши жароҳатланган. Зилзила оқибатида 5 775 бино вайрон бўлган. Сурияда эса 1509 кишининг ўлими тасдиқланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону