07 February 2023
07:29 - Бечора вайсақи президентимиз Газ ва Электр энергия соҳасида ўғирлик жуда катта эканлигини энди билганмиш
Бечора вайсақи президентимиз Газ ва Электр энергия соҳасида ўғирлик жуда катта эканлигини энди билибди
Ҳозирги Президент-диктатор Шавкат Мирзиё раҳбарлигида 6 февралда ўтазилган йиғилишда Ўзбекистонда газ ва электр соҳасида ўғирлик даражаси жуда юқори экани айтилибди. Шавкат Мирзиёнинг ўзи энергетика назорати бўйича икки йил “фавқулодда тартибда” ишлаш вазифасини қўйганмиш.

Йиғилишда энергия етказиб бериш ва ҳисоб-китоб тизимидаги муаммолар танқидий таҳлил қилинганмиш, январь ойидаги совуқ бу борада бошқарув ва назорат сусайиб кетганини яққол кўрсатганмиш. Мутасадди ташкилотлар автоматик ҳисоблаш тизими электр энергиясида 92 фоиз, табиий газ бўйича 98 фоиз ўрнатилган, деб ёлғон ҳисобот бергани ҳам айтилибди.

Қаранг, жуда қизиқ, бизда бундай ўғирликлар узоқ вақтдан бери борку, ҳаммаёқ ёлғон ҳисоботлар билан тўлаку. 10 йилча Бош Вазир, кейин 6 йилдан кўпроқ вақтда Президент-диктатор бўлган Шавкат Мирзиё бундай ўғриликларни ва ёлғон ҳисоботларни билмаслиги мумкин эмас? Ҳеч шуҳасиз биларди, аммо бу камчликлардан қутилиш учун ҳеч нарса қилмасдан, ўзининг ва болаларининг чўнтагини пора сифатида олинган пуллар билан тўлатиш билан машғулди.

Лекин у фақат бу йиғилишда эмас, бошқа жойларда ҳам качиликларимизни гапирарди. Шу сабабли биз унга “вайсақи” лақаби берган эдик. Уни энди “вайсақи президент-диктатор дейиш керак.

Вақти келади, “Бирлик Партияси фаоллари каби бошқа мухолифатчилар ҳам шундай йўлга ўтишади. Вайсаш билан яхши ишлар қилиб бўлмаслигини халқ ҳам тушуниб етади.

Кечаги вайсақилар йиғилишида туманлардаги тармоқ идоралари электр ва газга уланишга ҳисоб-китоб ва таҳлилларсиз рухсат бераётгани, Тошкент шаҳрининг 120 та маҳалласида ҳам трансформаторлар юкламани кўтармагани учун бир ойнинг ўзида 5−6 марталаб таъмирлангани ҳам тилга олнибди.

Ўзбекистонда амалдаги турли даражадаги ҳокимлар демократик сайловлар орқали демократия ўрнатиш мумкинлигини айтишга ўтишлари ШАРТ.

Тўғри, “Бирлик” Партияси Ўзбекистонда камчиклар кўпайиб бораётганини, бор муамоларни тузатиш ва амбағалликдан чиқиш йўлларини билади. Шунинг учун Ўзбекистондаги режим демократия тарфдори бўлган “Бирлик Партиясини тан олмаяпти, рўйхатдан ўтказмаяпти. Аммо, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, “Бирлик” барибир юқори даражаларга кўтарилади, рўйхатдан ўтади ва унинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади, Ўзбекистоннинг жуда кўп муаммолари ҳал этилади. Акс ҳолда, Ўзбекстон дабдала ҳолда қолаверади.

Расмда вайсақилар йиғилишини кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону