Ўзбекистон Туркиядаги зилзилар билан қизиқиб, амалий ёрдам бермаётганини танқид қилишимиз билан янги хабарлар келди: Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатибди
Бугунги хабарларимиздан бирида Туркиядаги зилзила оқибатлари билан Ўзбекистон ҳам қизиқаётгани, аммо амалий ёрдам бермаётганини ёзган эдик. Бу хабаримизда танқиддан кўпроқ огоҳлантириш руҳи бор эди.
Огоҳлантиришимиз бироз кеч бўлибди, Ўзбекистон бугун Туркияга амалий ёрдам бериш бошлабди, зилзиладан жабр кўрганлар учун гуманитар ёрдам ваФавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчиларини жўнатабди.
Нима бўлса ҳам, бу ҳақда Ўзбекистоннинг президент матбуот котиби хабар бергани яхши бўлди. Бундан ташқари, зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлгани, 5385 киши жароҳат олгани ҳам айтилмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё Туркия президенти Ражаб Эрдўғанга ҳамдардлик йўллагани ҳақидаги хабар ҳам ижобий воқеадир.
Икки давлатнинг байроқлари расми Ўзбекистон президенти матбуот хизмати тарафидан тарқатилди. Аслида, Туркия байроғининг ранги қипқизилдир. Бу танқид эмас, огоҳлантириш.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения