04 February 2023
15:44 - Туркия ҳали ҳам Россия режимини ва унинг президенти Владимир Путиннинг тарафодори бўлмоқда. Ўзбекистон ҳам шундай!Туркия ҳали ҳам Россия режими ва унинг президенти Владимир Путиннинг тарафодори бўлмоқда. Ўзбекистон ҳам шундай

АҚШнинг обрўли нашрларидан бири бўлган Wall Street Journal газетаси ёзишича, ўтган йили Туркиянинг ўзи Россияга АҚШдан олинган товарлар юборган/сотган, яъни экспорт қилган. Уларнинг бир қисми Россия армиясига берилибди.

Туркия НАТОнинг азоси сифатида Россияга катта санкциялар киритиш ўрнига унга ёрдам бермоқда. У Қрим Россия қўлига ўтганини тан олмасдан, Украинани қўллаб-қувватлаётгани ҳам маълум. Шундай экан, Россия фуқароларининг Ўзбекистонга келиб кетиши ва уларнинг бир қисми бемалол Ўзбекистонда қолаётгани, Ўзбекистон Туркия каби, Россияга товарлар экспорт қилаётгани, маълум маънода, Россия армиясига ёрдам бераётгани, иккиюзламачилик аломатларидандир.

Ўзбекистон НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо эмас, Бунинг устига президент-диктатор Шавкат Мирзиё ҳам Владимир Путиннинг қули ва малагидир. Шунинг учун Ўзбекистон газ бериш ва миграция каби соҳаларда Россияга ёқадиган, Россияни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни бажармоқда.

Аслида, Ўзбекистон ва Туркияда Россиядан кўпроқ Европа давлатлари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилишни кучайтириш керак.

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси русларга душман эмас, аммо асосан демократик давлатлар билан алоқаларни мастаҳкамлаш йўлидан кетиши кераклигини гапириб келмоқда.

Тўғри бу партия Ўзбекистондаги режим тарафидан тан олинмаган, рўйхатдан ўтказилмаган. Аммо ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, “Бирлик” барибир юқори даражаларга кўтарилади, рўйхатдан ўтади ва унинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади, Ўзбекистоннинг ташқи дунё давлатлари, жумладан, Европа Иттифоқи билан муносабатларида катта ижобий ўзгаришлар бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону