21 ёшли Сардор Раҳмонқулов 3 йил олдин синфдошига Telegram орқали диний қўшиқ (нашида) юборган.
Эслатиш керакки, “нашид” –мусулмонларнинг қўшиғи, уни кўпчилик билан айтилиши кенг тарқалган одатдир. Бу қўшиқни айтишда музика асбоблари қўлланилмайди, аммо қўшиқда ислом динининг қадриятлари тилга олиниши, аммо динга нисбатан танқидий нарсалар бўлмаслиги шартдир.
Бу қўшиқ 2022 йил 5 июнда фуқаронинг уйида ИИБ ходимлари ўтказган тинтув пайтида аниқланган. 6 ойдан кўпроқ тергов ишлари олиб борилган, бу пайтда Сардор Раҳмонқулов қамоқда ўтирган. У қамоққа олингунга қадар SMM менежер бўлиб ишлаган; Тошкент давлат техника университетида 4-курс талабаси бўлган экан.
Бу иш бўйича Олмазор туманида суд ҳам бўлди ва бу йил 30 январда суд ўз ҳукмини чиқарди. Суд ҳукмида Сардор Раҳмонқуловни диний нашидани ўз синфдошига юборгани учун 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилгани ва Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этгани айтилган.
Ёш йигитнинг битта диний қўшиқ учун 5 йилга қамалиши ижтимоий тармоқларда кенг норозиликларга сабаб бўлгани ҳам маълум. Ёшлар Ишлари Агентлиги директори, Сенатор Алишер Саъдуллаев қўл остидагиларга ҳолатни ўрганишни топширди. “Агар ижобий хулоса бўлса ва кечикмаган бўлсак, албатта ёрдам берамиз”, – дея постлардан бирида изоҳ берганмиш Алишер Саъдуллаев.
Айтиш керакки, Сардор Раҳмонқулов ўзи айтиб юрган ва ўртоғига ҳам берган нашида бошқа динни қабул қилганларга қарши, аммо Ислом динининг бугунги ҳолига нисбатан танқидий руҳ бўлган бўлса, бундай одамнинг жазоланиши ижобий эканлигини тан олиш лозим бўларди. Аммо, бу қўшиқда қандай руҳ бўлгани тилга олинмаган.
Демак, ҳали вақт бор экан Сенатор Алишер Саъдуллаев ва унинг атрофидагилар тўла ҳақиқат ўрганишлари бу ҳақда хабар беришлари ШАРТ.