02 February 2023
22:13 - Bloomberg нашрига кўра, 2023 йилда Европа Иттифоқи тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкинмиш
Шу йил 30 январдаги “Bloomberg: Запад дошел до безрассудства вв «стремлении победить Путина»” сарлавҳали хабаримизда, Bloomberg Майкл Блумбергом тарафидан яратилган АҚШда нашрлардан бири эканлиги эслатиб, бу нашр Россия ва Президент Владимир Путинни ҳимоя қилиш, Ғарбга ҳужум қилишга ўтганганга ўхшаётганини ёзган эдик.

Қаранг, бу нашрнинг охирги сонида Bloomberg нашри бизнинг хабаримиздги фикрни тасдиқлагандек, энди бутун Европа Иттифоқига танқидий қарашини ифода этибди.

Қаранг, бу нашр Европа Банк бошқармаси статистик маълумотларига таяниб "Бу йил Европа Иттифоқи тарихдаги энг ёмон инқирозга дучор бўлиш хавфи остида. Бунга Европа давлатларининг қарийб 1,9 триллион евролик қарз мажбуриятлари билан таъминланган тижорат кўчмас мулкининг қайта баҳоланиши сабаб бўлади", деб ёзибди.

Жаҳон молиявий инқирозидан кейин кўчмас мулкни кредитлаш хавфини ўз ичига олган қоидалар сўнгги йилларда сезиларли ўзгаришларга дуч келди. Энди банклар тўпланган йўқотишлар учун эмас, балки кутилган захираларни яратиши керак. Шу билан бирга, кредитни тўлаш бўйича мажбуриятларни бажармаслик капитал харажатларнинг ошишига олиб келади.

Европа Иттифоқи рекорд даражадаги энг кескин ўзгаришларга дучор бўлиш хавфи остида. Кредитлар, облигациялар ва бошқа қарзлар, жами 1,9 триллион евро (2,1 триллион доллар). Яқинлашиб келаётган инқироз қоидаларнинг биринчи ҳақиқий синовини англатади.

Расмда - Майкл Блумберг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону