02 February 2023
14:35 - Ўзбекистонда аҳолининг 45 мингтачаси ўз организмларидаги кутилмаган инфекцияларнинг бегона агентларидан қутила олишмаётганмиш. Бу ҳам кассалик экан. Бизда ҳамма нарса чатоқми?

Баъзи нашрлар хабар беришича, Одамларнинг Иммунитет Танқислиги Соҳаси (қисқача ОИТС дейилади) ва у билан курашувчи марказнинг директори ўринбосари Гулифор Нормуродова қуйидаги маълумотларни тарқатганмиш.

Маълумки, иммунитет деганда, одам организмини турли инфекцион агентларни қабул қилмаслигига қаратилган биологик система ҳам тушунилади. Гулифор Нормуродова ўзи ишлаётган ОИТС маркази тарафидан 2022 йилда олиб борилган ишлар ҳамда жорий йилда режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида гапирган

Унинг айтишича, иммунитет танқислиги вируси касаллиги билан бугунги кунда Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахслар яшаб келмоқда. Бу касаллик тузалмас дард бўлиб, шу инфекцияга чалинган беморлар умри охиригача вирусга қарши дори препаратларини қабул қилиб юриш зарур ва шундай қилинмоқда.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга оширишга 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилармиш.

Табиий, Гулифор Нормуродова берган маълумотларнинг оддий одамлар учун фойдаси ва кучли таъсири бор. Аммо, мамлакатимида бу муаммоларнинг борлиги бошқа нарсаларни ҳам эслатадии.

Ҳозири диктатор президент Шавкат Мирзиё ва ундан олдинлари бор бўлган иқтисодий камчиликлар ҳақида гапириб, аслида, амалий ишлар қилишмаётгани, иммунитет танқислиги вируси касаллиги анча одамда борлиги, бу ҳақда шу пайтгача ҳеч нарса гапирилмаётгани кўпчилик учун маълум манода қўрқувдир.

Шундай экан, Ўзбекистон ҳамма соҳада, соғликни сақлаш соҳасида ҳам, оғир аҳволда эканлиги, жиддий тузатиш ишлари олиб борилмаётгани аввалги фикрларимизни такрорлашга мажбур қилади.

Шавкат Мирзиёнинг режими шу пайтгача мансабдорлар ичида катта ўғриликлар кўплиги, уларни жазолаш ишлари номигагина қилинаётгани, мана энди ОИТС кўтараётган муаммолар ўртага кеч бўлса ҳам чиққани каби муаммолар аҳволимиз бизни жиддий ишлар қилишга чорламоқда.

Табиий, бундай чоралар “Бирлик” Партияси каби ҳақиқий мухолифатчилар расман саҳнага чиққандан кейингина амалга оширилади.

Ҳа, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, “Бирлик”ва у каби партиялар барибир юқори даражаларга кўтарилади, рўхатлардан ўтади ва унинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади, яъни ҳамма нарса, соғликни сақлаш соҳаси ҳам, халқнинг истаги билан бўлади. Вақти келади, диктаторлик йўқотилади. Акс ҳолда, соғликни сақлаш соҳасида ҳам, ҳозирги қолоқликдан чиқолмаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону