MufasaMH телеграмм каналининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига иқтибосан ёзишича, Ўзбекистонда 2022 йилда амалдорлар томонидан давлат бюджети маблағларига 1 триллион 12 миллиард сўм миқдорида зарар етказилибди. Тергов ва судлар даврида бу маблағнинг 847 миллиард сўми ғазнага қайтарилган.
Мазкур маблағ АҚШ долларига айлантирилса, 90 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Агар Ўзбекистонда жиноятчилик даражаси юқорилиги ва аксарият жиноятларнинг очилмаслиги инобатга олинса, асл рақамларни тасаввур қилишга қўрқади киши.
Демак, Ўзбекистон ҳукумати аллақачон бўғзигача коррупцияга ботиб бўлган. “Бирлик” Партиясига тегишли “Ҳаракат” эса, “бу ҳали ҳолва” дейди. Амалдорлар, яъни, халқ чўнтагидан миллиардлаб, триллионлаб сўмлар ўмараётганлар йўқ қилинади.
Агар вазият шу тариқа кетса, плюрализм ва сиёсий эркинликларга йўл берилмаса, давлат бир ҳовуч каламушларнинг қурбонига айланади.
“Ҳаракат”: Лекин, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, “Бирлик” барибир юқори даражаларга кўтарилади, рўхатлардан ўтади ва унинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади, яъни ҳамма нарса халқнинг истаги билан бўлади. Вақти келади, диктаторлик йўқотилади. Акс ҳолда, ҳозирги қолоқликдан чиқолмаймиз.