01 February 2023
20:10 - 2022 йилда амалдорлар халқ чўнтагидан 1 триллион 12 миллиард сўм ўмаргани айтилганди, шу сабабли 2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилибди

Аниқроқ айтсак, 2022 йил давомида республика бўйича жами 2 965 та жиноят иши бўйича 3 116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилганмиш.

Бош Прокуратура маълумотига кўра, жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят ва 2 742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг:

- 2 103 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш;
- 265 нафари мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш;
- 243 нафари фирибгарлик;
- 169 нафари порахўрлик;
- 51 нафари мансаб сохтакорлиги;
- 22 нафари мансабга совуққонлик билан қараш;
- 14 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;
- 249 нафари бошқа жиноятларни содир этган.

Эслатиш керакки, мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд сўми ундирилган.

2021 йилда Ўзбекистонда 2345 та жиноий иш бўйича 2804 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган бўлиб, етказилган зарар 913,7 миллиард сўмга баҳоланиб, дастлабки тергов жараёнида 714,8 миллиард сўм ундирилганди.Хуллас, кўриб турибмизки, мамлакатимизда аҳвол дабдала. Бошқаларни қўйиб туринг ҳатто мансабдорлар давлатнинг пулларни ўз фойдаларига ишлатмоқдалар.

Демак, янги диктатаор Шавкат Мирзиёнинг режими мансабдорлар ичида катта ўғриликлар билан иши ҳам бўлмаган. Уларни жазолаш номигагина қилинаяпти.

Демак, ҳақиқий демократик сайловлар йўлига ўтиш, мамлакатимизида мансабдорларни халқнинг ўзи сайлаш имконига бўлмас экан демократия бўлмайди. Демак, аввалабор диктатор-президентдан қутилиш, “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларни тан олиш ва рўйхатдан ўтказиш, янги президент халқнинг ўзи ҳақиқий демократик сайловларда сайланишига эришишимиз керак.

Ҳа, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, “Бирлик” барибир юқори даражаларга кўтарилади, рўхатлардан ўтади ва унинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади, яъни ҳамма нарса халқнинг истаги билан бўлади. Вақти келади, диктаторлик йўқотилади. Акс ҳолда, ҳозирги қолоқликдан чиқолмаймиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону