24 January 2023
16:08 - Қизиқ: Ўзбекистон ва Покистон вакиллари учрашибди, Ўзбекистон режими Афғонистондаги ёлғондакам демократия масаласида пасткашлигини яна кўрсатибди
Қизиқ: Ўзбекистон ва Покистон вакиллари учрашибди, Ўзбекистон режими Афғонистондаги ёлғондакам демократия масаласида пасткашлигини яна кўрсатибди

Бугун Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг Ташқи Ишлар Вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келган Покистон Ташқи Ишлар Вазири Билавал Бҳутто Зардорий билан учрашгани ҳақида хабарлар берилмоқда.

Хабарларда айтилишича, олий даражада эришилган келишувларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилганмиш, минтақавий сиёсат масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинганмиш.

Покистон вазири Билавал Бҳутто-Зардорий Ўзбекистон томонини Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига муваффақиятли раислик қилгани билан ҳам табриклаганмиш.

Афғонистонда толибларнинг қилаётган мудҳиш ишлари, жумладан, аёлларни ҳамма ҳукумат ташкилотлардан ҳайдалиши каби мавзулар муҳокама қилинган-қилинмагани хабарларда тилга ҳам олинмаган. Яъни, янги диктатор Шавкат Мирзиёнинг режими Афғонистонда демократия бутунлай йўқ қилинаётгани ҳақида ҳеч гапирмасдан ўз пасткашлигини яна намоён қилибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону