Абдулла Арипов айтишича, ҳозирги Вазирлар Маҳкамаси қишга тайёргарликдаги камчиликлардан тўғри хулоса чиқарганмиш. У мажлислардан бирида айтишича, электр тармоқларининг қувватини ошириш, газ инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича 2023 йилги мақсадлар белгилаб олинганмиш.
“Бу йилги қиш мавсумида йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, кейинги куз-қиш мавсумига тайёргарликни мутлақо янгича ёндашувда бугундан бошлашимиз керак”, дея таъкидлабди Бош Вазир Абдулла Арипов (асл ўзбекчи исми Абдулла Ориф бўлиши керак) ўзи ўтказган видеоселекторда.
Аслида, Тошкент ва атрофлари ҳозиргина эмас, СССР замонида ҳам дабдала аҳволда эди. Масалан, ҳозирги "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат эслашича, 1960-чи йилларнинг қишида унинг ўзи яшаётган Ғишткўприк қишлоғи ва атрофдаги районларда баъзида шунчалик қор ёғардики, мактаблар бекилиб қоларди, Абдураҳим Пўлат ўз мактабига якка ўзи амаллаб етиб борган даҳшатлар кунлар ҳам бўлган. Табиий, шундай кунларда электр ҳам узулиб қоларди.
Ўша пайтларда яратилган аянчли аҳволдан чиқиш учун Президент, Бош Вазир, турли даражадаги ҳокимлар янгиланиши, бу мансабларга ақли ералича бўлган мутахассислар сайланиши, ақлли ишлар қилиниши керак. Табиий, мансабларни тозалаш ҳозирги Президент Шавкат Мирзиёдан бошланиши керак. Акс ҳолда ҳозирги аҳволдан яқин орада чиқолмаймиз.
Ҳозир дунё бутунлай бошқача, ривожланган мамлакатларда бунақа майда эски муаммолар билан эмас, замоннинг ривожланишини ўйлаб ўйлаб, келажак учун ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон эса, Абдулла Ориф айтаётгандек, куз ва қишга тайёрланиш каби муаммолар ичида яшамоқда, у бечора, қишнинг заҳматлари ичида ҳаётини бекорга ўтказмоқда. Халқнинг аҳволи эса, ўша-ўша дабдала ҳолда.
Демак, "Бирлик" лидерлигидаги мухолифат партиялар кечаги қора кунлар эмас, бугунги ва эртанги мамлакатимиз ҳақида бош қотираётганлари, шундай буюк ишларга тайёрланаётганлари "Офарин"га лойиқдир!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения