16 January 2023
21:29 - Жаҳонгир Ортиқхўжа Тошкент шаҳар ҳокимлигидан отилди, лекин каттта ўзгаришлар кутиш фойдасиздир!

Шавкат Мирзиё аҳолимиз табиий газ ва электр таъминоти, коммунал хизматлари сифатидан жиддий эътирозлари борлигини тан олиб, ёлғон ишлар қилмоқда. У Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарларининг бугунги ҳолатга тайёр эмаслигини тан олган, аммо амалда иш йўқ.

Масалан, биргина 15 январ куни Тошкент шаҳридаги еттита юқори ва 524 та паст кучланишли трансформатор ҳамда 87 та трансформатор ортиқча юкламаларга бардош беролмай ишдан чиққани ҳам тан олинган.

Асл ҳақиқат - Ислом Каримнинг ўйинчоғи бўлган Шавкат Мирзиё ўзининг янгича диктатурасини тиклаш билан оворалигини давом эттирмоқда. У қиш мавсумига лозим тайёргарлик қилинмаганини ҳам тан олган.

Хуллас, Ўзбекистонимизни катта ишлар кутмоқда, уларни "Бирлик" Партияси каби мухолифат билан қилиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону