02 January 2023
19:09 - Юсуф Жума: Кремлнинг никоҳ узуклари…

Кремль Марказий Осиёда тузган қўнғирчоқ давлатчалар ва уларни бошқараётган
чўри-канизаклар тўғрисида узоқ йиллардан буён ёздим, дунёга айтдим.
Барча М.О.мустақил давлатлари борлигидан воввуллади…

Декабрь охирида Путин Кремлнинг саккиз канизаги бармоқларига никоҳ узукларини
тақди ва эски, шилта оиланинг хўжайини эканини очунга ойдин этди.
Гўё янги оила қурди. Бу янги номи не аталиши ноаён СССРдир.

Ўтган йилнинг мартида бўлиши керак эди, Украина
бу оиланинг белини синдирди.

Энди 2023 йилнинг мартига қолди.
Мартгача Путин Украинада ғалаба этмоқчи…
Мирзиёевнинг “рефериндуми”ҳам шуни кутмоқда…
Барчаси барбод бўлади…

Асал ойлари ажал ойларига айланиши шубҳасиз…
Белорус ва арманиларни тушунса бўлади.

М.О.дагилар ва Алиевнинг сотқинликларига тоқат этаётган элларга Тангрининг
қарғиши ёғмасми, ёғмаяптими?!…
Путин бир жинслилар никоҳига қарши эдику?!

Хунасаларнинг сеплари чексиз - олтиндан - оҳаккача,
урандан - кўмиргача… олтин турк ерлари Кремль пойида…
Ёппасига…

Шу боис қарғиш ёғган қўрқоқ ва номуссиз ўзбек - газсиз…

Туркманистон четга сотаётган газининг қанчалигини
ошкор этди - йигирма миллиард ҳам эмас.
Ахир Туркманистондан юз миллиардлаб газ қазиб олинади,қани?! 

Номуссиз отаси Москвага бериб, сўтак ўғлини президент эттирди - газни ёппасига
- 2040 йилгача - Ўртада Мирзиёев воситачилик этди - сотқинлик бўйича М.О.да Ш.М. намуна…

Норовни нечун ТИВдан олди - Путин буюрди…
Норовни тўғри танлаганди - Европа ва АҚШ билан
гаплаша олар ва Ш.М.нинг содиқ кишиси эди…
Ш.М.нинг ўз бошига ҳам Норов куни тушиши мумкин…

Айрим “доҳий сиёсатшунослар” буни Ш.М. қаҳрамонлиги,
Хитойга оғиб,мустақиллигини намойиш этди демоқдалар.
Билмадим, каллалари оналарининг қайси жойида қолиб кетган…

Лаънатилар, уйғур қондошларимизни ёппасига қамаган,сўйиб сотаётган лаънатиларни элга
тушунтириш ўрнига Ш.М.нинг тезагида гўнгқуртлар…

Инсон нима - шунчаки нарса,
Инсоният - текин хомашъё.
Ажратилар ҳар битта муча,
Сотилади ҳар битта аъзо.

Қайта-қайта ишланиб маъдан,
Бўлур олмос, олтину кумуш…
Одамзот-чи, сўйилар экан,
Юрак, буйрак, жигар, ўпка… беш.

Кушхонадир шифохоналар,
Уйғурларим сўйилаётир.
Хомашъёлар тўғар оналар,
Номуссизлик ёйилаётир…

Ҳеч ким бормас гўристонга бут,
Қабристон не - чиқинди идиш.
Тикланмаса буюк Туронюрт,
Бошламаса Тангри - НОМУС иш…

2023 йил, 1 январь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону