31 December 2022
03:09 - Юсуф Жума: ТОЗА ОЙИМ, БИЗГА ҲАР ТУН ТОЗА ОЙЛАР ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, ТОЗА ЙИЛИМ, БИЗГА ҲАР КУН ТОЗА ЙИЛЛАР ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!!!…

Тозаликларга бойимсан,
Тозам, топ - тоза ойимсан.
Тозам, топ - тоза кунимсан,
Тозам, топ - тоза гулимсан.
Тозам,топ - тоза жонимсан,
Тозам, топ - тоза кўнглимсан.

Сочларинг қора сойимдир,
Бўйларинг тоза сойимдир.
Болларинг тоза селимдир.
Олларинг тоза гулимдир.
Ҳар кеча тоза ойимсан,
Ҳар кеча тоза ойимдир.
Ҳар куни тоза йилимсан,
Ҳар куни тоза йилимдир.

Олтиннинг ҳам тозалиги
Тозалигингча чиқмайди.
Ойдиннинг ҳам тозалиги
Тозалигингча чиқмайди.
Ой,куннинг ҳам тозалиги
Тозалигингча чиқмайди.
Осмоннинг ҳам тозалиги
Тозалигингча чиқмайди.

Ёноқларинг - тоза ойлар,
Дудоқларинг - тоза ойлар,
Қошларинг - тоза ойлардир,
Қароқларинг - тоза ойлар.
Бозларинг тоза йилардир,
Нозларинг тоза йиллардир.
Кокилларинг тоза йиллар,
Исларинг тоза йиллардир.

Менга тоза ойлар ҳар тун
Сендан қўша - қўша келсин!
Менга тоза йиллар ҳар кун
Сендан қўша - қўша келсин!
Тоза ойим, бизга ҳар тун
Тоза ойлар қутлуғ бўлсин!!!
Тоза йилим, бизга ҳар кун
Тоза йиллар қутлуғ бўлсин!!!

2022 йил, 21 декабрь.


Баҳорларга етган бўлсам,
Сени баҳор этиб етдим.
Гулзорларга етган бўлсам,
Сени гулзор этиб етдим.

Қанча норга етган бўлсам,
Норингни нор этиб етдим.
Анорларга етган бўлсам,
Сени гулнор этиб етдим.

Бошдан - оёғинг оташдир,
Ҳоври Тангрига туташдир,
Ўзига - Тангрига етдим,
Ўтни тулпор этиб етдим.

Осмонлардан ўтган бўлсам,
БируБорга етган бўлсам,
Қандоқ етдим - Сени ҳам Бир,
Сени ҳам Бор этиб етдим…

2022 йил, 21 декабрь.


Тоғлар бўлса - тўшакларимиз,
Ёндиради юракларимиз.
Кул этади оташларимиз,
Ушалганда тилакларимиз…

Чирмашганда билакларимиз,
Кўклар бўлса - тўшакларимиз,
Сомон этиб, ёқар жўшимиз,
Ўнг бўлади эртакларимиз,
Ушалганда тилакларимиз…

Қовушганда юракларимиз,
Борлиқ бўлса - тўшакларимиз,
Урвоқлардай ушалиб ёнар,
Ушалганда тилакларимиз!

Севги севги бўларми ахир,
Севгимиздан олов унмаса?!
Севгимиздан оташ қонмаса,
Миттигина борлиқ ёнмаса?!

Тангрим,сақла, уруш - қирғиндан,
Ноўрин ўт чиқмасин, лекин
Севги отлиқ олов - чақиндан
Мангу ёнсин бу ёруғ очун!

2022 йил, 26 декабрь.



Тоғга боқса, киприклари
Тошларни тешиб туради.
Ерга боқса, ер тешилиб,
Булоқлар тошиб туради.

Кўкка боқса, кўк тешилиб,
Селлари жўшиб туради.
Юзининг аксидир - қуёш,
Осмонга тушиб туради.

Сочлари ерга ёғилиб,
Денгиздир, шошиб туради.
Дудоғини бол дарёси
Денгизга қўшиб туради.

Ёноғининг ол дарёси
Денгиздан ошиб туради…
Эсимга тушиб туради,
Тушимга тушиб туради.

Кўзимни ёшлаб туради.
Пешонамнинг шўри билан
Осмонни ошлаб туради.
Соғинчи чиққан жонимни
Оловда ушлаб туради.

Тўшига етгунча ўзим
Тушида яшаб туради…

Қўлламас, Тангрим - тошмикан?!
Бошимни тошлаб туради.
Емас дерлар, айролиқда
Ошиқни ошлаб туради.
Ягона дўстим дегандим,
Ёвимга ишлаб туради.

Висолини қизғанади,
Кўркида қишлаб туради.

Ўнггимга тушмайди - сулув,
Тушимга тушиб туради.
Эсимга тушиб туради,
Кўксимни тешиб туради.
Юсуф хомдир, Тангрим - пишиқ,
Васлида пишиб туради.

2022 йил, 26 декабрь.


Ўғизхон сўзи.

Уфласам, уфимдан уфқлар ёнар,
Еру кўклар ёнар, бор - йўқлар ёнар.

Севгида қамрадим икки очунни,
Оташим ҳовридан чучуклар ёнар.

Сулувлар уйғониб кетар ёнғиндан -
Жонлар - танлар - бошдан оёқлар ёнар.

Ўзим бу очунда, лекин дамимдан
Ҳурлар оғироёқ, учмоқлар ёнар.

Отмоқчи, сўймоқчи, осмоқчи ёвлар,
Ўқ - тирлар, қиличлар, сиртмоқлар ёнар.

Байроқман - оташман - Тангри байроғи,

Шу байроқдан бошқа байроқлар ёнар.

2022 йил, 29 декабрь.


Мусодай бир Мусо келди,
Исодай бир Исо келди.

Номуссизлар Ўзига ёт,
Гала - гала хато келди.

Мендан бошқа яна кимга
Ўғизхондай бобо келди?!

Ўғизхондай доҳий келди,
Ўғизхондай даҳо келди.

Турондай бир Турон келди,
Само узра само келди.

Тангридай бир Тангри келди,
Ким дер: - ўзга худо келди?!

Тенгги бўлган зўр бўлмайди,
Юсуф ёлғиз, танҳо келди…

2022 йил, 21 декабрь.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону