17 December 2022
14:18 - Ўзбекистонда 5,7 млн гектар яйловларнинг қарийб 11 фоизи турли даражада деградацияга учраган

Қонунчилик палатасида “Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси этилди.

Бугунги кунда мамлакатда тупроқ унумдорлигини ошириш, уни муҳофаза қилиш қонун билан тартибга солинмагани туфайли кўплаб салбий ҳолатлар юзага келмоқда. Республикада ўртача тупроқ унумдорлиги 1991 йилда 58 балл, 2001 йилда 55 балл, 2011 йилда 53,9 балл, 2021 йилда 53,7 баллни ташкил этяпти.

Сўнгги йилларда олиб борилган тупроқ-баҳолаш ва тупроқшуносликка оид тадқиқотлар натижасида суғориладиган ерлар қарийб 53,2 фоизи турли даражада шўрланган, геоботаник тадқиқотлар ўтказилган 5,7 млн гектар яйловлар 10,8 фоизи турли даражада деградацияга учраган. Мазкур ҳолатлар мамлакатда тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилишни алоҳида қонун билан тартибга солиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Қонун лойиҳасида тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, тупроқлар ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш, масъул вазирлик ва идоралар ваколатлари, ерларни рекультивация қилиш, тупроқ ҳолати ва сифатига таъсир қилувчи лойиҳалар, воситалар ва технологияларни давлат экспертизасидан ўтказиш масалалари ўз аксини топмоқда.

Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахслар, мансабдор шахслар ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида тупроқ сифати ёки унумдорлиги пасайиши натижасида етказилган зарарни қоплаш масалалари ҳам белгиланмоқда.

Депутатлар таъкидлашича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши тупроқлар унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, тоза тупроқда сифатли ва хавфсиз маҳсулот етиштириш ҳамда яйлов ўсимликлари биохилма-хиллигини оширишга хизмат қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону