30 November 2022
03:40 -
Юсуф Жума: ЭЙ, ДУНЁ!!! ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ!!!
УКРАИНАДА ТЎҒРУҚХОНАДА ЎРИС БОМБАСИ
ЎЛДИРГАН ИККИ КУНЛИК ЧАҚАЛОҚ ҚОНИГА
ҒАРҚ БЎЛГАН ДУНЁДАН НОРОЗИЛИК…
ЖАҲОННИНГ БАРЧА ДАВЛАТ БОШЛИҚЛАРИГА
ОЧИҚ БИТИК.
Жаноб Дунё!
Йўқ, йўқ, жаноб деб эрга айтилади.
Дунё эр бўлса, тўғруқхонага ўрис бомбаси отилиб,
икки кунлик гўдак ўлармиди?!
Жаноби олиялари, Дунё!
Йўқ, йўқ, Тангридай ардоқланиши шарт бўлган оналарга ҳақорат бу!
Дунё она бўлса, шундай қотиллик юз берармиди?!
Хўш, Дунёнинг жинси нима?!
Эр эмас, аёл эмас, хунасами?!
Хунасалар қандоқ чақирилади - чалланади?!
Эй Дунё, дейиладими?!
Билмайман. Билимсизман.
Балки, БМТ Бош котиби билар - Дунёнинг жинсини?!
Балки, Хитойнинг вирусчи дўсти - кўршапалакларнинг душмани –
вирусни кўршапалаклар тарқатганмиш -Жаҳон Соғлиқни Сақлаш
носоғлом ташкилотидан сўраш керакдир -
Дунёнинг жинси қанақа?!…
Айтгандай, вирус нима бўлди?!
Худодан келдими, ердаги лаънатилар тарқатдими?!
Ё ҳамон шўрлик кўршапалаклар айбдорми?!
Йўқса, нечун бирон қуш ё ҳайвон ўлмай, кишилар қирилди…
Бу ҳам ноаниқ - Дунёнинг жинсидай…
Эй Дунё!
Путин урушни тўғруқхонага рекета ёғдиришдан бошлаган эди.
Куни - кеча - уруш бошланганинг тўқизинчи ойи охирида тағин тўғруқхонага бомба ёғилди.
ИККИ КУНЛИК ГЎДАК ЎЛДИРИЛДИ.
Икки кунлик гўдак фашистми, ё Путин фашистми?!
Ё Путин ёғдираётган бомбаларнинг ясалишига
боис бўлган Марказий Осиёнинг сотқин “президенлари” фашистми –
ахир шуларку М.О.ер ости бойликларини Кремльга текинга оқизаётганлар?!
Барини дорга тортиш керак эмасми?!
Ҳам сотқин, ҳам фашист, ҳам ўз элларини геносид этаётган номуссизлар…
Ё шу ўғирланган бойликларни Кремлдан сотиб олиб,
ўрис банкларини еврою доллерга бўктирган, янгидан
янги реката - бомбалар ясаши учун янгидан - янги
техналогиялар билан керагидан ортиқ таъминлаб келаётган Ғарб фашистми?!
Мен уч - тўрт кун кутдим, қани бирон давлат раҳбарида номус бўлса,
шу гўдак ўлими учун ўзини айблаб исътефо берар деб… йўқ экан биронта ҳам…
бари дам олиш кунлари ҳордиқ олдилар, ҳатто байрам қилдилар…
Қадимдан “иттифоқчилари” ўрис бир гўдакни ўлдирса ўлдирибдида –
ўриснинг юз йиллаб давлат иши шу - террорчилик…
Дунё аҳолиси саккиз миллиард юз миллиондан ошди,
украиналиклар, ўзбеклар, чечинлар, суриядаги туркманлар –
бари юз миллион қирилса, нима бўлибди,
саккиз миллиард қул етарли - қани қадаҳ кўтаринг -
бугун аллақандай байрам…
Мана номига бўлса ҳам санксия бердик,50 миллиард
евро ўрис пулини яхлатдик деб ёлғон тарқатдик,
“Озодлик” 32 миллиард деган ҳужжатга эга экан…
аниғи йўқ - чунки музлатдик дегани - ҳаракат тўхтади
дегани эмас - музёрар кемалар ўрисга ташияпти…
Тағин ташландиқ қуролларни беряпмиз, ҳар кун
Украинани қўллаймиз деб бетиним мажлислар этяпмиз - етиб ортади…
Санксия боис 32 миллиард евро ўрис пули яхлатилганмиш - бу ҳам рост бўлса.
Ахир Европа ҳар ойда ўрисга 32 миллиарддан ортиқ
пул фақат газ - нефът учун бераяптику?!
Бошқа савдоларданчи?!..
АҚШ ҳам ўрисга оқадиган доллер дарёсини боғлаган эмас…
Ҳар ойда ўриснинг бир йил урушишига етиб ортадиган пулни
номуссизларча йиғиб бераяпсиз…
Тағин М.О.га оқаётган доллер - евролар ҳам Кремль
чўнтагига оқади -шубҳасиз - текшириб кўринглар…
Россия тўққиз ойда урушга 82 миллиард доллер сарфлагани айтилаяпти.
Бу ўрис учун ҳеч нима эмас, фақат Ғарбнинг пули ўриснинг қиёматгача
уруш этишига етиб ортади…
Путин Олмаотада қирғин ўтказиб, Қозоқистондан
қанча пул ютганини биласизку…
М.О.даги Путин тайинлаган қўнғирчоқ “президентларни” кўтар -кўтар этаяпсизлар,
ўрисдан узоқлашяпти деб - мунча гўлсизлар…
Улар не қилаётган бўлса, Путин кўрсатмаси билан,
Путин фойдасига қилаяптилар…
Бу сотқинлар, қотиллар,ўғрилар ҳеч қачон Ғарбга -
озодликка - Натога дўст бўлмайдилар.
Барига санксия бериш шарт, хўрланган элларига зиён етказмай…
М.О. Путиннинг беш очиқ дарвозаси - Ғарб уларга
не оқизса - бари Кремлга етказилади.
Шу боис М.О. халқлари қулу - чўри.
Бу гапларни узоқ йиллардан буён юзинггизга ҳам айтиб келаяпман,
ёзиб ҳам такрорладим…
Ва ҳар гал сўзимни:
ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ! -деб тугатганман.
Кеч бўлмадими?!
Украинадай гўзал бир ўлка вайрон бўлди.
Юз минг беозор, ўз уйида тинч яшаётган эрлар қирилди,
Оналар, гўдаклар ўлди…
СИЗ УКРАИНА ЭЛИГА РОССИЯ ҚАЙДАН ТУРИБ,
УКРАИНАНИ БОМБАЛАЁТГАН БЎЛСА,
ЎША ЕРГА ЕТАДИГАН ҚУРОЛ БЕРИНГ!!!
ТИНЧ ЭЛГА ЭМАС, БОМБА ЁҒДИРАЁТГАН НУҚТАНИ
ЙЎҚ ҚИЛАДИГАН ҚУРОЛ БЕРИШ АДОЛАТДАНДИР!!!
Ё БМТнинг ТИНЧЛИКПАРВАР кучларини киритинг -
уруш кетмаётган Украина ерларга…
Ядро ваҳимасидан фойдаланманг!
Сиз азалдан ўрисга мойилсиз ва йўқ қилинаётган чоғларда террорчи
давлатини доим сақлаб келгансиз юзлаб йиллардан буён…
Террорчи Россиянинг вето қўйиши - Ладеннинг
вето қўйишидай гап - йўқса Ладенни нечун ўлдирдинглар - БМТда
вето қўйиш ҳуқуқини бериш керак эди…
М.О. “президентларининг” икки мартадан ортиқ сайланишини тан
олмаслик тўғрисида Ғарб очиқ айтиши шарт.
Йўқса,
Сиз Украинага кўмак бераётгандан кўра, хиёнат этаётганга ўхшайсиз…
Россияга қарам бўлган юздан ортиқ элу – элатга хиёнат этаётган бўласиз.
Номусли кишилар - шунинг учун ҳам номусликим -
номусли томонда мардона туради…
Яқинда АҚШ давлат котиби Бленкин жанобларининг
ёрдамчиси Ўзбекистонга бориб, жаноб Мирзиёевнинг
қизини мақтаб келибди - ҳамма ёқда кўтар - кўтар…
АҚШнинг “Озодлик” радиосида ҳам…
Шундан кейин шундоқ қизи борлигидан фахрланиб.
Мирзиёев жаноблари қизини пастда хор бўлмасин
деб юқорига кўтарибдилар…
АҚШлик каттакон бир камчиликка йўл қўйибдилар.
Айтиш керак эди,Ўзбекистон номини -
Жаноб Мирзиёевлар оиласи давлати деб ўзгартириш шарт!
Доҳий Мирзиёеву доҳий Мирзиёевалар, қуда -андалар –
бош имоми Кремл малайи Алишер Усмонов ўлган оила мамлакати.
Турон отини ўчирганлар. Туркистон отини ўчирганлар,
Ўзбекистон отини ўрис иттифоқдошлари билан ўчирса нима бўлибди?!…
Мирзиёев ислоҳатчи эмиш.
Юртни ёппасига ўрисга сотгани ислоҳатми?!
Путин келиши шарафига ва ўзига миллиардлаб доллер сарфлаб,
қаср қургани ислоҳатми?!
Элнинг уй - жойини вайрон этгани ислоҳатми?!
Ўрисдан қолган бойликларни оиласи отига ўзлаштиргани ислоҳатми?!
Юртни қарзга ботиргани ислоҳатми?!
Элни Хитойнинг қарзига тиз чўктиргани ислоҳатми?!
Ягона Хитой деб уйғурларни сотгани ислоҳатми?!…
Каримов ашаддий душманим эди, лекин эл ҳозиргидан
кўра яхшироқ яшарди -бир парча ери, уйи бор эди.
Мирзиёевдай ўрис босқинчиларига ёдгорлик ўрнатмаганди - шуми ислоҳат?!…
Куни кеча Мирзиёевни кечагача путинпараст бўлган Макрон Парижда кўтар - кўтар этди.
Мен ажабланмайман - эртага дунё музейларида Мирзиёевнинг тезаги кўз - кўз этилса
- энг тоза тезак деб…
Ва бу кўз - кўзларнинг тепасида Ғарб ледерлари турсалар…
Бир пайтлар иркит Каримовга ёзганман, бир бақлачкадан бензин тарқат,
дунё ўз ўқи атрофида эмас, сенинг фалонинг теграсида айланади деб…
На АҚШ котиби ёрдамчиси, на Макрон сўрамади:
Жаноб, нега тинч намойишга чиққан қорақалпоқларни гранаталар билан қирдинг?!
Нечун Ўзбекистонни ўрисга ва Хитойга сотма деган
Валижон Калонов Жиннихонада - қамоқда.
Нечун энг майда ҳақиқатни айтган блогерлар қамоқда?!
Нечун саноқлигина мухолифат вакилларини ўз юртига қўймайсан, кимсан ўзи?!
Нечун ўзбекнинг ўз газини ўзига бермайсан, ҳатто СССРдаврида қурилган
элга газ етказиш қувурларини ўзинг тепасида туриб кестирдинг?!
Нечун юртни қарзга ботирдинг, иш ўринлари қурмай, юрт бойликларини,
Ғарб бундай тилда гаплашиш имконига эга - чунки М.О эллари
ғарбнинг озодлигини яхши кўради, ғарбга интилади.
Фақат Кремль тайинлайдинган сотқинлар ҒАРБнинг,
АҚШнинг, ўз халқларининг душманларидир.
М.О.бирлашиши, НАТО га интилиши, ўрису Хитойдан қутилиши
шарт – бошқа нажот йўли йўқ.
Ғарб эса кучига яраша жасоратлироқ бўлиши шарт.
Катта кучни манфаат бошқарса, натижа ҳалокатдир.
Глобал иқтисод - глобал фожеага - глобал уюшган
жиноятчиликка айланиб бўлди.
Жаҳонни шу уюшган жиноятчилик бошқармоқда.
Бу тўдада Россия муҳим рол ўйнайди…
Катта кучни номус бошқарса, натижа саодатдир…
Агар Ғарбнинг кучи ўн ёшли БОБУРСУЛТОНда бўлганида,
қани биронйиртқич куч бирон гўдакнинг бурнини қонатсин эди…
Дунё бир кунда ўзгарарди - Бобурсултон - ор – номус султони эди.
Тахту - тожсиз, қўшинсиз, пулсиз, ҳатто яланғоч ўн яшарлик етим бола йўлга
тушди. Номусдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Тоғда яланғоч қолганда
бировнинг эски пўстини кийган. Қаршисида бир миллиондан
ортиқ душман. Бир Иброҳим хонда етти юз мингдан
ортиқ қўшини бўлган. Тўққиз қонхўр ҳукмдорни синдирган. Бир ерда
адолатсизлик бўлса, ўзи борган, бир кунда адолат ўрнатган.
Элнинг ипининг учига, игнасининг синиғига тегманг деб буюрган амирларига…
Сизлар ҳам эрми?!…
Солиштириб кўринг…
Сизлар Бобур Мирзони биласиз, ёмон кўрасиз.
Ёмон кўрсанггиз ҳам номусни ундан ўрганинг…
“Яхшига ёмонлик ноўрин, ёмонга яхшилик ноўрин!”
деганлар БОБУРСУЛТОН ҳазратлари…
Қирқ етти йиллик калта умрларида минглаб эрларнинг шонини топганлар…
Кимсалар эрмиз деб узоқ яшаб, бир эрнинг шонини тополмаган дунёда…
Очунда адолат бўлмаса, қароқчилар урчийди.
Товуқхонада хўроз бўлмаса, Путинга ўхшаган қутурган
товуқлар ўзини хўроз санаб, товуқлар устига сакрай бошлайди…
Ўрис айиқмиш, йўқ у бир қутурган товуқ…
Шонли Зелинский шонли эли билан буни исботлади…
Мардона элга мардона кўмак беринг!!!
Аввало ор - номус султони бўлинг, кейин дунёга султонлик этинг!
Шошилиш шарт!
ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ!!!
Лаънати Дунё….
Эй Дунё!
Иккиюзламачи, номард Дунё!
Қара қўлинг қон - бошингни силайдиган,ёрингни қучадиган,
қадаҳ кўтарадиган қўлинг қон – икки кунлик гўдак қони…
Эй,Тангрим!
Фақат сен топ - тозасан:
Ҳеч қачон ёвузликдан очун бўлмаган айри,
Шундоқ экан, қандоқ пок бўлсин Ўзи - деб баъзи
Кимсалар сўрар, дейман: - ахир Ўзини - Ўзи
Мангу кечирган! Шундоқ мени ҳам кечир,Тангри!!!
2022 йил, 28 ноябрь.