22 November 2022
14:14 - НАТО Бош Ассамблеяси Россияни “террорчи режим” деб тан олгани ҳақида
НАТО Парламент Ассамблеяси резолюцияни қабул қилди, унда альянсга аъзо давлатлар ҳукуматлари ва парламентлари “ҳозирги режим остидаги Россия давлатини террорчи давлат деб аниқ эълон қилиш”га чақирилган.

Ҳужжатда Россия тажовузи бўйича махсус Халқаро трибунал яратиш зарурлиги ҳам қайд этилган. Қарор БИР ОВОЗДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

Овоз беришдан олдин НАТО ПА раҳбари Герри Коннолли таъкидлаганидек, ҳужжат НАТОнинг барча иттифоқчиларини Россия Федерацияси ва унинг амалдаги режими террорчи ташкилот сифатида ҳаракат қилаётганини тан олишга чақиради.

Аввалроқ худди шундай резолюция ПАСЕ томонидан ҳам қабул қилинган эди.

Шимолий Атлантика Алянси Парламент Ассамблеяси Россия Федерациясини террорчи давлат деб тан олди. Делегатлар Россия Федерацияси жиноятлари бўйича махсус халқаро трибунал ташкил этишни таклиф қилдилар.

“НАТО таркибига кирувчи барча 30 та давлат делегацияси таклифимизни қўллаб-қувватлади. Бундай трибунал нафақат ҳарбий жиноятларнинг бевосита айбдорларини, балки Россия Федерацияси олий раҳбариятини ҳам суд қилиш имконини беради”, - деди Украинанинг НАТО Парламент Ассамблеясидаги доимий делегацияси раҳбари ва депутат Егор Чернев.

Бундан ташқари, қабул қилинган ҳужжатда Украина бўйича қуйидаги қарорлар мавжуд: Қурол таъминотини кўпайтириш; Украинанинг НАТО таркибига кириш режасини ишлаб чиқиш; Россиядан Украина фойдасига товон ундириш механизмини яратиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону