01 August 2009
21:38 -
“Эзгулик”: Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсунов ҳаётига суиқасд қилинди
“Эзгулик” жамияти бугун тарқатган 32-сонли пресс-релизда айтилишича, кеча кечки соат 22 ларда номаълум шахслар Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсунов ўзининг Тошкент шаҳар Ҳамза тумани Янгиобод маҳалласидаги уйи олдида номаълум шахслар томонидан пичоқлаб кетилган. Ҳозирда аҳволи бирмунча оғир экани айтилаётган домла Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг реанимация бўлимида сақланмоқда экан. Ҳодиса сабабларини ўрганиш юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вакиллари томонидан суриштирув гуруҳи ташкил қилинибди.
“Эзгулик” фаоллари домланинг шогирдлари, издошларига таяниб, кўпчилик унинг ҳаётидан хавотирда эканини таъкидлашмоқда. Пресс-релизда Анвар қори Турсунов Тошкент шаҳар Бош имом хатиби бўлиши билан бир пайтда шаҳарнинг Ҳожи Аҳрор Валий жомъе масжиди имоми ўлароқ, жамоатчиликка таниқли уламо экани, унинг сўнгги пайтларда диний радикал оқимлар фаолиятини кескин танқид остига олувчи маърузалар билан чиқаётганини айтилади. Эҳтимол, шу боисдан гўё унинг кўп хотинли экани, молиявий қинғирликлари мавжудлиги хусусида фитналар эшитилиб қоларди. Аввалги хабарларимизда бундай фитналарнинг бири ҳақида ёзгандик ҳам.
Релизнинг тўлиқ матни билан жамиятнинг расмий веб сайтида танишинг - www.ezgulik.org