13 March 2005
04:00 - 22:00 - Инкилобгина хам мамлакатни янгилайди, хам миллатни яшартиради
22:00 - Инкилобгина хам мамлакатни янгилайди, хам миллатни яшартиради

Конунчилик палатаси ва Сенатининг кўшма мажлисида президент Ислом Каримовнинг якинда килган маърузаси “янги давр, тараккиётимизнинг янги боскичи учун дастуриламалдир“ дейилади Ўзбекистон кахрамони, адабиётшунос Озод Шарафиддиновнинг 12 мартдаги “Ўзбекистон овози“ газетасида босилган сухбатида. Газетанинг сухбат мукаддимасида ёзишича, мамлакатни “янгилаш“га каратилган мазкур маъруза жойларда ўкиб-ўрганилиб, унда айтилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чикилаётир. Домла Шарафиддиновнинг сухбатига “Мамлакат янгиланса - миллат яшаргай!“ деган сарлавха хам бежиз кўйилмаган.

Хўш, президент “дастуриламал“ининг юзага келишига нима сабаб бўлди? Сабабчи Грузиядаги “атиргул“ ва Украинадаги “заргалдок“ инкилоблари эмасми? “Дастуриламал“ ўша давлатлардаги каби Ўзбекистонда хам юзага келиши мумкин бўлган ички норозилик портлашларининг олдини олишга каратилган эмасмикан?

Хукумат газетасидаги мазкур сухбатда, тушунарлики, юкоридаги саволларга очик жавоб йўк. Лекин сухбатдош “мамлакатимизда безовталик, бекарорлик ва нотинчлик тугдиришдан катта манфаат кўрадиган кучлар йўк эмас“лигини, бугунги кунда хориждаги “ёт кучларнинг мафкуравий хуружи хар качонгидан хам ортаётган“лигини айтади. “Бири бизга демократиядан сабок бермокчи бўлса, иккинчиси гўё мамлакатимизда динни мустахкамламокчи. Аммо асосий максади - ўз мафкурасини сингдириш“ дея, “дастуриламал“да айтилган гапларга жўр бўлади домла.

Бундай “хуруж“ларни бартараф этиш, “аввало, зиёлиларнинг иши“ эканини, “хаёт зиёлилардан ёнишни, аланга бўлиб халк юрагини ёритишни талаб килаётган“ини таъкидлар экан, шу билан бирга, О.Шарафиддинов улар “юрагида хадик билан яшаётгани“дан, “оч корним - тинч кулогим, деган тушунча айримларнинг яшаш тарзига айлангани“дан шикоят килади. Бунга бархам бериш учун, О.Шарафиддиновга кўра, “янги технологияларни жорий этишни кучайтириш, зиёли виждонини уйготиш“ керак экан.

Билмадик, янги технологияларнинг мазкур муаммоларга кай даражада алокаси бор, лекин ўзбек зиёлиси виждонининг уйгониши О.Шарафиддинов химоя килаётган мавжуд салтанатни, шубхасиз, хавф остида колдирган бўлардики, масаланинг бу жихатини домла ўйламаган кўринади. Лекин эртами-кечми нафакат зиёлилар, балки умуман халк уйгониши керак. Ана ўшанда “атиргул“ ёки “заргалдок“ инкилоби деймизми ёхуд “мовий“ инкилоб деймизми, факат том маънодаги инкилобгина хам мамлакатни янгилайди, хам ўзбек миллатини яшартиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону