17 November 2022
14:00 - Ўзбекистон ўзининг доимий аҳоли сони бўйича дунёда 41-ўринни эгалламоқда
Дунё аҳолиси сони 8 миллиарддан ошди. Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 41-ўринда.

Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 35,9 млн кишини ташкил этган.

Давлат Статистика Қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, шундан эркаклар – 18,1 млн киши, аёллар – 17,8 млн кишига тенг.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра, 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига Ер юзидаги жами аҳоли сони 8034,3 млн кишини ташкил этган.

Бунда, эркаклар – 50,5 фоизни ташкил қиляпти, аёллар – 49,5 фоизга тенг.

Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 41-ўринда қайд этилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону