Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш хавфи паст. Бу ҳақда НАТО Бош Котиби Йенс Столтенберг Туркиянинг NTV телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Бироқ, Москванинг бундай ҳаракатининг оқибатлари “катта бўлади”, шунинг учун Шимолий Атлантика альянси буни жуда жиддий қабул қилади, дея қўшимча қилиб ўтди у.
Россия “масъулиятсиз ва ўйламасдан” ҳаракат қилмоқда, деб таъкидлаб ўтди Йенс Столтентерг.
Бундан олдин Россиянинг Украинага қарши уруши фонида ХХР раиси Си Жинпинг ядро қуролидан фойдаланиш ва қўллаш билан таҳдид қилишдан тийилишга чақирганди.
“Жаҳон ҳамжамияти Евросиёда ядро қуролидан фойдаланиш ва ядро урушлари олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақида қайғуриши керак”, - дебди у Пекинда Германия канцлери Олаф Шолц билан музокаралар чоғида.