05 November 2022
14:19 - Камолиддин Раббимов: Биз нимага ҳаммадан орқада бўлишимиз керак?

Бу саммитнинг сиёсий жиҳатдан ҳам аҳамияти юқори. Туркий давлатларнинг кенгашига аъзоликда биринчи масала бу геосиёсат ва хавфсизликдир. Чунки дунёдаги энг катта уруш пост совет давлатлари орасида бўляпти.

Давлатлар ўзининг геосиёсий қутбини яратишга ҳаракат қиляпти. Россиянинг таъсири остидан чиқиб кетмаган энг катта ҳудуд – Марказий Осиёдир. Украина бу доирадан чиқиб кетди. Шунинг учун ҳам туркий давлатлар ҳамда Туркия билан ҳамкорлик минтақада стратегик аҳамиятга эга.

Ўзбекистон мустақил бўлганда биринчи бўлиб уни тан олган давлат бу Туркиядир. Туркия Марказий Осиё давлатларининг мустақил бўлишини салкам бир аср кутди. Бугун Евросия ҳудудидаги геосиёсий зиддият жуда чигал. Шунинг учун туркий давлатларнинг бир-бирини геосиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши ва ресурс билан таъминлаши жуда муҳим.

Давлатлар чегараси ҳеч қачон ўзгаришсиз қолмайди, ё муттасил тораяди, ё кенгая боради. Шунинг учун туркий давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан бошқа муқобиллик мавжуд эмас. Ўзбекистоннинг бир қанча таркибий ўзликлари мавжуд. Биз мусулмон ва туркий дунёларнинг таркибий қисмимиз. Аммо она сути билан кирадиган ўзликлардан биттаси туркий оиланинг бир қисмимиз.

Туркия бугунги кунда кучли йигирматаликка кирувчи давлат бўлиб шаклланди ва ҳар томонлама янгиликлар қила олди. Нима учун биз ундан ўрганмаслигимиз ва ўрнак олмаслигимиз керак?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону