01 August 2009
14:33 -
Ҳукумат ноҳукумат ташкилотларига хўрак ташламоқда
Кеча вақтли матбуотда пайдо бўлган хабарларга қараганда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грантлар учун танлов эълон қилди. Мазкур танлов Президент томонидан тасдиқланган “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги” йили давлат дастурининг амалга оширилиши билан боғлиқ ислоҳотларни ёритганлар ўртасида ўтказилади ва қатнашчиларга грант маблағлари улашилади.
Эътибор берсангиз, грант олиш учун ислоҳотларнинг жадал бораётгани, фаровонлик ҳақида материаллар талаб этилмоқда. Мазкур грантларнинг энг юқори миқдори (бир лойиҳа учун) 5 миллион сўм. Масалан, ноҳукумат ташкилот сифатида бу хўракни “Эзгулик” инсон ҳақлари жамияти олмоқчи бўлса, бир йил давомида одамларнинг арзи-додига қулоқ солмаслиги, ҳукумат олиб бораётган сиёсатни улуғлаши керак.