12 October 2022
20:15 - Пойтахтда автомобиллар учун чекланган тезлик қарори қачондан кучга киради?

Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 ва 50 километргача пасайтириш қарори қабул қилиниши кенг жамоатчиликда турли саволларни уйғотмоқда. Хўш, қарорда белгиланган кўчаларда 60 ва 50 км.гача ҳаракатланиш тартибига амал қилиш бошландими? Йўл белгилари ҳамон 70 км/соат тезлик чекловини кўрсатар экан, ҳайдовчилар қайси таомилга кўра ҳаракатланишлари керак.

Мутасаддининг таъкидлашича, 10 октябрда халқ депутатлари Тошкент Шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор ортидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Махсус комиссия қарори ҳам қабул қилиниши лозим.

Шу ўринда савол туғилади: Ҳайдовчилар пойтахт кўчаларида ҳаракатланиш бўйича янги чекловлар ўрнатилганини қандай билишади? Огоҳлантирувчи ва тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш ишлари қачондан бошланади?

Маълум бўлишича, бу бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан йўл белгилари ва йўл элементларини босқичма-босқич ўрнатиш ишлари бошланганмиш.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мулозимининг айтишича, янги чекловлар кучга кириши ҳақида расман эълон қилингунга қадар ҳайдовчилар амалдаги тезликда ҳаракатланишлари мумкин.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг кўчаларида автомобилларнинг ҳаракатланиш тезлиги соатига 60 ва 50 километргача чеклангани ҳақида хабар берилган экан, қани кўрамиз, Тошкентда қанча бўлади.

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа баҳслар! Қани кўрамиз, нималар бўлади, Тошкент кўчаларида!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону