Сентябр бошларида Росстат йил бошидан буён 419 минг киши Россиядан чиқиб кетганини хабар қилганди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга кўпдир.
Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан буён қарийб 1 млн киши тарк этди, деб маълум қилди Forbes суҳбатдоши. Россия президенти маъмуриятидаги яна бир манбаси эса гап 600-700 минг россиялик ҳақида бораётганини айтди.
ОАВда турли қабул қилувчи мамлакатлар маълум қилган турлича рақамлар пайдо бўлмоқда. 4 октябр куни Қозоғистон Ички Ишлар Вазири Марат Ахметжанов 21 сентябрдан буён мамлакатга 200 минг нафар Россия фуқароси киргани, шу давр ичида 147 минг нафар россиялик Қозоғистондан чиқиб кетганини айтди.
Аввалроқ ОАВда сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг бир ҳафта ичида 194 минг россиялик Грузия, Қозоғистон ва Финландияга чиқиб кетгани ҳақида хабар қилинганди. Уларнинг 98 минг нафари Қозоғистонга кетган. Грузия Ички Ишлар Вазирлиги мамлакатга бир ҳафта ичида 53 минг россиялик киргани, чегарадан кунига 10 минг киши ўтаётганини маълум қилган. ЕИга эса бир ҳафта давомида 66 минг россиялик кирган.
30 сентябр куни Россиянинг Хелсинкидаги элчиси Павел Кузнецов 21 сентябрдан кейин 60 мингга яқин россиялик Финландияга келгани, уларнинг 80 фоизи Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатларига ўтаётганини айтганди.
Сентябр бошларида Росстат йил бошидан буён 419 минг киши Россиядан чиқиб кетганини хабар қилинганди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга кўпдир.
Россияда 21 сентябр куни қисман сафарбарлик эълон қилинганди. Мамлакат мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, 300 минг киши ҳарбий хизматга чақирилади.
20 млн фарздор
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения