24 September 2022
03:08 -
Қозоғистон Россиядан миграция билан боғлиқ хатарлар юзага келганда тегишли чоралар кўрилишини маълум қилибди, аммо дейилади хабарларда, ---
Қозоғистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг билдиришича, мамлакат инфратузилмаси миграция билан боғлиқ ҳозирги ҳолатни нисбатан оғриқсиз ўтказиш имконини берармиш.
Қозоғистон Ташқи Ишлар Вазирлиги Россиядан мамлакатга келаётган фуқаролар сони ўсиши сабабли қатор қозоғистонликларнинг хавотирланиши билан боғлиқ вазият юзасидан тушунтириш хати берибди.
Қайд этилишича, Қозоғистон-Россия ҳамкорлиги ҳамиша юқори даражадаги ишонч ва конструктив ёндашувлар билан ажралиб турганишмиш. Ҳозирги вазиятда Қозоғистон Республикаси давлат органлари амалдаги қонунчилик ва халқаро шартномаларга асосланади, дейилади вазирлик изоҳида.
“Атрофдаги ҳар қандай мураккаб геосиёсий вазиятда миллий хавфсизлик устуворлигидан келиб чиқамиз. Атрофдаги турбулентлик шароитида давлатимиз барқарорлиги жиддий синовдан ўтмоқда. Ҳар қандай кескин баёнот ёки ҳаракат мураккаб вазиятда исталмаган таъсирни келтириб чиқариши мумкин”, - деб таъкидлаган Вазирлик эмиш баёнотида.
Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлигининг билдиришича, мамлакат инфратузилмаси миграция билан боғлиқ ҳозирги ҳолатни нисбатан оғриқсиз ўтказиш имконини беради.
“Мавжуд вазият мониторинг қилинмоқда ва жиддий хатарлар юзага келганида халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда тегишли чоралар кўрилади”, - дейилади Ташқи Ишлар Вазирлиги изоҳида.