22 September 2022
12:20 -
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни яна бир бор ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ўзбекистонликларни яна бир бор хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.
Элчихона маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс хорижий давлат фуқаролигига тегишли деб эътироф этилмайди. Ўзбекистон президенти фармони эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади.
Шу муносабат билан, дипломатик ваколатхона Жиноят кодекси 154-моддасига кўра «ёлланиш» - хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутишини эслатиб ўтган.
Элчихона Жиноят кодекси юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этгани тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.
Элчихона ўзбекистонликларни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақирган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения