Нечун босди очунни нодон,
Улуғ Ислом етишмаяпти.
Кўтарилди эсу ҳуш - Фурқон,
Улуғ Ислом етишмаяпти.
Қидирасан - топмайсан инсон,
Одамзот - иш ҳайвони - бешон.
Нечун Ислом дунёси вайрон?! -
Улуғ Ислом етишмаяпти.
Инсоният юришига мос -
Эврилади кўклар ҳам носоз,
Етишмайди БируБор - мумтоз -
Улуғ Ислом етишмаяпти.
Қуръон - Бошдир, Ҳадис - очиқ кўз,
Тангри - кураш - ғурур - ор - номус,
Йўқса авом - қутурган тўнғиз,
Улуғ Ислом етишмаяпти.
Уйғурни ер зиндон, кишанлар, -
Деб бонг урар христианлар,
Лек жим милярд ҳожи - тубанлар,
Улуғ Ислом етишмаяпти.
Қотиллари етакчилари,
Пирларидир сўтакчалари,
Хунасадир эркакчалари,
Улуғ Ислом етишмаяпти.
Бир - бирига емиш галалар,
Ёвларига даюс - даллалар,
Оч кўзига чўккан муллалар,
Улуғ Ислом етишмаяпти.
Бошдан - оёқ сун - поклик - Ислом,
Эрк йўлида чақмоқлик - Ислом,
Ўч қонига чанқоқлик - Ислом,
Улуғ Ислом етишмаяпти.
Кўтарилсин юраклардан шом,
Бу дунёга буткул,батамом
Бўлсин Улуғ Муҳаммад имом -
Улуғ Ислом етишмаяпти.
2022йил, 25 августь.
* * * * *
Тангрининг уйи - адолат,
Адолатли Тангри билан.
Тангрининг уйи - саховат,
Саховатли Тангри билан.
Ўктамларнинг ўктамидир,
Ўктамларнинг ҳамдамидир,
Тангрининг уйи - Жасорат,
Жасоратли Тангри билан.
Азизлик чўққиси - ҳикмат,
Номуснинг чўққиси - ҳикмат,
Тангрининг уйи - чин - ҳикмат,
Чин - ҳикматли Тангри билан.
Сўзида турганлар билан,
Сўзида юрганлар билан.
Тангрининг уйи - Садоқат,
Садоқатли Тангри билан.
Донолик ичра - донолик,
Тозалик ичра тозалик -
Тангрининг уйи - орият,
Ориятли Тангри билан!!!
2022 йил, 25 августь.
* * * * *
Улуғ ТАНГРИнинг сўздаги мўъжизаси
Юзи Тангри юзининг оқларидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Сочи Тангри сочининг тукларидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Қоши Тангри қошининг қорасидан,
Кўзи Тангри кўзининг шуъласидан,
Бош - оёғи Тангрининг соясидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Ҳақ дамидан - иси - озиқ жон учун,
Ярим жоним ўсиб, бўлади бутун,
Ҳатто бутундан ҳам сочидек узун,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Дудоғи Тангрининг ардоғларидан,
Сақоғи Тангрининг ардоғларидан,
Қучоғи Тангрининг ардоғларидан,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Бозлари Тангрининг олқишларидан -
Созлари Тангрининг олқишларидан -
Нозлари Тангрининг олқишларидан -
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Жамоли - Тангрининг нор мучасидан,
Камоли - Тангрининг ор мучасидан,
Висоли - Тангрининг бор мучасидан,
Илҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Оғзи йўқдир - ахир кўринмас Тангри,
Бели йўқдир - бу иккинчи Тангрими?! -
Қўрққанимдан қўша кўрдим Тангрини,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Пардага яширин жойлари қанча,
Кўрмай Тангри кўрдим қанчадан - қанча,
Ўзидан қўрқувим чексиздир мунча?! -
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Мени етказ - паноҳийга, паноҳим,
Мени етказ - оллоҳийга, оллоҳим,
Мени етказ - илоҳийга, илоҳим,
Илоҳийдир, илоҳийдир, илоҳий.
Тушунтириш: бозлари - бўйлари.
2022 йил, 16 августь.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения