04 September 2022
12:24 - Жаҳон Банки иқтисодчиси Жаҳон Банки иқтисодчиси Виллиам Зейтс: “Сувдан нотўғри фойдаланиш Ўзбекистонга хатарлар туғдиради”
Жаҳон Банки Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши учун 4 йўналишда тавсиялар ишлаб чиқибди. Мана ўша сўзлар.

Жаҳон Банки жорий йил май ойида Ўзбекистоннинг инклюзив ривожланишига оид ҳисоботини эълон қилибди. Тадқиқотда 4 та ривожланиш йўналишлари Ўзбекистоннинг иқтисодий келажаги учун муҳим омиллар сифатида белгиланган. Жаҳон Банки иқтисодчиси Виллиам Зейтс билан суҳбатда устувор йўналишлар ҳақида гапирибди.

Мана биринчи иқтисодчи олим айтган сўзлар: “Биринчиси, хусусий сектор асосий етакчи ролни бажариши кераклигидир. Муваффақиятли давлатларда юқори даромадга эришиш хусусий сектор сабабли амалга ошади. Чунки улар бандликни таъминлаш, яъни янги иш ўринларини яратишда катта улушга эга. Шунингдек, улар ойлик маош миқдори ошишида ҳам етакчи вазифани бажаради. Шу сабабли хусусий секторга ишлаб чиқариш омиллари, капитал ва ердан тенг фойдаланиш имкониятларини яратиб бериш керак.

Иккинчиси – ҳукуматнинг вазифаси. Аввалроқ айтганимиздек, ишлаб чиқаришга камроқ эътибор қаратган ҳолда асосий эътиборни мустаҳкам ишончли тартибга солувчи қонунчиликка қаратиш керак. Шунингдек, ҳукумат, ҳокимият органларининг салоҳиятига ишонч ҳосил қилиш керак. Асосий талаблар ҳукумат кучли фискал сиёсати юритишига оид. Бу хусусан, солиқ қонунчилигини самарали амалга оширишни, олинган маблағларни тегишли ва самарали сарфлашни таъминлашни тақозо қилади. Буларнинг барини Ўзбекистон ҳукумати устувор вазифа сифатида белгилаган, энди буни давом эттириш керак.”

Виллиам Зейтс учинчи йўналиш - инсон капитали ва инклюзивлик ҳақида гапираркан, унга шахсан ўзи қизиқиш билдирганини таъкидлайди.

Мана учинчи йўналиш: “Бу борада ҳукумат ҳақиқатан бир неча йил давомида жиддий қадамлар ташлади, аммо шу билан бирга қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Ўзбекистонда ишлашнинг энг яхши жиҳатларидан бири – ҳукуматнинг бу йўналишда амалга оширган инвестицияларини кўришдир. Хусусан, бу инсон капиталига оид. Одамларни соғлиқни сақлаш ва таълим имкониятларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш ва бу билан боғлиқ хатарлардан холи этиш жуда зарур. Баъзи йўналишларни биз ўз ҳисоботимизда кўрсатиб ўтганмиз. Булар бошланғич ва ўрта таълимдаги муаммолар. Яъни ўқитувчилар тегишли материалларга эгалиги ва таълим сифати – буларнинг барчаси шу йўналишда қилиниши керак бўлган ишлардир.

Ўзбекистон ҳукумати жуда катта эътиборини учламчи таълимга қаратган, бу – касбий таълим. Касбий таълим иқтисодий келажак ва халқ учун муҳим, лекин аҳолининг нисбатан кичик қисми учламчи таълимга жалб қилинганини инобатга олсак, бу Ўзбекистонга салбий таъсир қилганди.
Лекин сўнгги йилларда жалб қилинувчиларнинг сони ўсиб борди. Ёшлар фойдаланиши мумкин бўлган таълим йўналишлари жуда кўп. Шунингдек, мактабгача таълим, яъни ёш болалар учун ҳам таълим ривожланмоқда”, – дебди бу олим.

Тадқиқотда тўртинчи йўналиш сифатида экологик барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазаси белгилабди. Иқтисодчи Жаҳон Банки айнан шу йўналишга алоҳида эътибор қаратгани сабабларини келтирди.

Мана ўша тўртинчи йўналиш. “Ўзбекистон ўтмишдан жуда кўп ресурсларни талаб қилувчи ишлаб чиқаришни мерос қилиб олган. Жуда кўп сув истеъмол қилади ва товарларни ишлаб чиқариш учун жуда кўп табиий ресурслардан фойдаланади. Бу мамлакатни муайян хатарларга қўяди.

Ушбу ресурслардан янада самарали фойдаланиш учун жуда кўп имкониятлар бор. Агар Ўзбекистон замонавий технологияларни қўллайдиган, яшил иқтисодиётга ўтадиган бўлса ва уларни қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа иқтисодиёт тармоқларида қўллайдиган бўлса, Ўзбекистон ҳозирги кунда сарфлайдиган ресурсларни жуда катта миқдорда тежаши мумкин бўлади. Уларни янада кўпроқ ўсишга йўналтириши мумкин. Бу эса одамларнинг кундалик ҳаётлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади, чунки атроф-муҳит ифлосланиши ёки шунга ўхшаш бошқа жараёнлар уларнинг ҳаётига салбий таъсир қилади. Одамлар кўпроқ яшил масканларни кўришни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан кўпроқ даромад олишни хоҳлашади. Бу масаланинг барчаси яхшироқ яшил иқтисодиётга ўтишнинг бир қисми ва ушбу соҳага жаҳон банки ўз ҳисоботида алоҳида эътибор берган”, дебди жаноб Виллиам Зейтс.

Мана ўша сўзлар:

“Одамлар қадрлайдиган нарсаларга устувор эътибор бериш муҳим. Бу асосий сабаблардан биридир. Аввалроқ айтдим, сувдан фойдаланиш ва тупроқ деградацияси. Ўзбекистонда сувдан жуда кўп нотўғри фойдаланилган ёки сув ҳаддан зиёд кўп исроф қилинган. Баъзи ерлар ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқарилган. Бу кўп йиллик нотўғри қўлланган амалиётлар сабабли содир бўлган. Ўзбекистонда кўпроқ тежовчи технологияларни қўллаш учун жуда катта имкониятлар бор. Бу орқали ресурсларнинг ҳажми ошмаган ҳолда кўпроқ ўсишни таъминлаш мумкин”, дебди бу жаноб.

Хуллас, мана ўша сўзлар. Буларага эътибор беринг, ҳурматли ўқувчиларимиз, улар кўп эҳтиётли сўзлар!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону