Михаил Горбочев ярим дунёга ёруғлик берди.
Эсизки, бу ёруғликдан Марказий Осиё ютмади.
“БИРЛИК”ни бўлган бир сотқин бошлаган сотқинлик боис эрк ёғдусидан тотолмади.
Сохта мустақиллик М.О.ни СССР давридагидан баттар лаънати Москвага талон эттирди, эттирмоқда, М.О. Путиннинг фалонига юкинувчи фалонхўрларга қолиб кетди…
Бири хўжайинига юкиниш учун Шоввозсойдагидан чандон кўп миллиард доллерларни Самарқандда совурди - иш ўринлари очиш ўрнига - элни қулу чўриликдан қутқариш ўрнига М.О. тубан СССРдан чексиз тубан СССРда.
Йиллар бўйи Эр йигитлар ўлдирилдилар.
Бир водийдан бир лашкар қаҳрамон Қаҳрамонлар ўлдирилдилар…
Шовруқдан … Абдуманноп Пўлатгача эрлар турли йўл билан ўлдирилдилар…
Улуғ Горбочев эзгулигидан Болтиқ бўйи эллари ютдилар,
афсуски улардай онгли эллар ҳам Горбочевни етарли қадрламадилар.
М.Горбочев тириклигида олтин ҳайкаллар қўйилишига лойиқ эр эди.
Улуғ Чингиз оға Айтматов улуғ М.Горбочевни улуғ ишлари унга ёмонлик келтириши
мумкинлигидан огоҳлантирганда - бошимга қандай кун тушса ҳам –
бошлаган йўлимдан қайтмайман деган - бу эрнинг сўзидир…
Айримлар СССРни сақлай олмади деган аҳмоқона гап айтдилар,
мана Ўзбекистон турибдику - хонавайрон бўлса ҳам бир сотқин сақлаб турибдику?!
Горбочев улуғ эди - Тангри олқишида бўлсин!
Улуғ Дадахон Ҳасан улуғ Горбочевга олтиндан қиммат ҳайкални тириклигида
тиклади – ўлмас қўшиқ айтди - афсуски - улуғ Михаилга етказган бўлмади…
Шубҳа қолдирмаган Буюклигига
Мирзо Улуғбеклар, Мирзо Бобурлар.
Шундоқ эрлар бўлар - тириклигида
Олтин ҳайкалларга муносиб эрлар!!!
Лек ишлари олтин ҳайкалдан юксак -
Кўк шоҳид изларин қутлуғлигига.
Шон - номус билан ном қозониш - демак -
Шубҳа қолдирмаслик улуғлигига!!!
Ўзи пойдор этган бўлади пойдор,
Эврилгин Тангрининг суюклисига!!!
Ҳикматлар беради менга БируБор -
Шубҳа қолмасин деб буюклигига!!!
2022 йил, 31 августь.